Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

12.03.2018 13:02 Чоп этиш версияси

13 март куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 13 март куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 4-6, кундузи 13-15 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиб, қорга айланиши мумкин. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 0-5 даража совуқ, Хоразм вилоятида кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 0-5 даража илиқ, Устюрт бўйлаб кечаси 7-12, кундузи 3-8 даража совуқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 3-8, кундузи 10-15 даража илиқ, чўл ҳудудларининг айрим жойларида кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 3-8, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 7-12, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади, туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 4-9, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Қор кўчиши хавфи бор. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

ЎзА
8 138