Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

05.03.2018 19:00 Чоп этиш версияси

12 нафар қўшработлик битирувчи тумандаги тиббиёт муассасаларида иш бошлади

12 нафар қўшработлик битирувчи тумандаги тиббиёт муассасаларида иш бошлади Жорий йил бошида юртимиздаги тиббиёт олий ўқув юртларини битирган ёш мутахассислар “Шифокорлик қасамёди”ни қабул қилиб, ўзлари туғилиб ўсган жойдаги соғлиқни сақлаш муассасаларига ишга юборилган эди.

Низомиддин Эшмуродов ана шундай ёш мутахассислардан бири. У Қўшработ тумани марказидан 65 километр узоқликдаги тоғли Тоз қишлоғида туғилиб ўсган. Яқинда Самарқанд давлат тиббиёт институтини битириб, йўлланма асосида ўзи туғилиб ўсган маҳалладаги Тоз қишлоқ врачлик пунктига ишга келди.

6 (1).JPG

– Муассасамиз ҳудуддаги тўрт мингдан ортиқ аҳолига тиббий хизмат кўрсатади, – дейди Н.Эшмуродов. – Ўн нафар патронаж ҳамширамиз бор. Лекин шу пайтгача умумий амалиёт шифокори бўлмаган. Менга ушбу вазифани ҳамда қишлоқ врачлик пункти мудирлигини топширишди. Бундан ташқари, яқинда туман тез тиббий ёрдам бўлимининг шохобчаси ташкил этилиб, зарур штат бирликлари ва битта “Дамас” автомашинаси берилди. Ўз қишлоқдошларимга ёрдамим тегаётганидан хурсандман.

Қўшработ тумани ҳокимлиги ҳамда туман тиббиёт бирлашмаси аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини ошириш мақсадида муассасалар моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, тиббиёт ходимлари учун зарур шароит яратишга алоҳида эътибор қаратмоқда.

5.JPG

Шу мақсадда куни кеча ўтказилган тадбирда тумандаги қишлоқ оилавий поклиника ва врачлик пунктларида иш бошлаган 12 нафар ёш мутахассис – умумий амалиёт шифокорлари ҳамда 170 дан ортиқ патронаж ҳамширага зарур тиббий воситалар жамланган сумкалар топширилди.

Дарвоқе, яқинда туман тиббиёт бирлашмасига тўртта замонавий тез ёрдам машинаси келтирилиб, аҳолига ҳизмат кўрсатмоқда.

Ғолиб Ҳасанов, Алишер Исроилов (сурат), ЎзА
8 665