Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

03.08.2017 19:44 Чоп этиш версияси

110 жиноят тезкор фош этилди

Тошкент вилояти ички ишлар бошқармаси томонидан ҳудудда жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактика куни бўйича брифинг ўтказилди.

Унда вилоят ИИБ тергов бошқармаси ходимлари жойларда жамоат тартибини сақлаш, хавфсизликни таъминлаш, содир этилган жиноят, суд ва тергов жараёнларига алоқадор ҳолатлар юзасидан маълумот берди.

Шу йил 27 июлдан 3 августга қадар вилоят ҳудудида содир этилган фирибгарлик, ўғрилик, оғир тан жароҳати етказиш, майда безорилик, гиёҳвандлик ва шу каби 125 жиноятнинг 110 таси фош этилиб, тезкор-тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

– Зангиота ва Қибрай туманларида тилла буюмларни ўғирлаган шахслар ушланди, – дейди вилоят ИИБ тергов бошқармаси бошлиғи ўринбосари, подполковник Ж.Мамасолиев. – Бекобод ва Ангрен шаҳарларида автотранспорт воситасини олиб қочган шахслар қилган ишлари учун қонун олдида жавоб бермоқда. Қибрай туманида бир гуруҳ вояга етмаган шахслар томонидан кечаси хонадон эгаси йўқлигидан фойдаланиб, жами 13 миллион сўмлик 2 бош қорамол ўғирлагани аниқланди. Ушбу ҳолат бўйича айбдорларни қидириб топиш ва уларни қонун доирасида жавобгарликка тортиш чоралари кўрилмоқда.

Қидирувда бўлган 33 нафар шахс қўлга олинган. Турли ҳуқуқбузарликлар содир этган шахсларга нисбатан маъмурий баённомалар тузилган. Профилактика инспекторлари томонидан жойларда ўтказилаётган ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган муҳокама йиғилишларига 115 мингдан ортиқ фуқаро қамраб олинган.

Ҳафта давомида вилоят ҳудудида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, йўл-траспорт ҳодисаларининг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирларда 25 йўл-транспорт ҳодисаси аниқланган. Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан маст ҳолда транспорт воситасини бошқарган, белгиланган тезликни оширган, чорраҳа ва светофордан ўтиш, одам ташиш ҳамда телефондан фойдаланиш қоидаларини бузиш каби 5 минг 385 қоидабузарлик қайд этилиб, айбдорлар жавобгарликка тортилган.

Абдулазиз Мусаев, ЎзА
6 169






Все о погоде - Pogoda.uz