ЎзА Ўзбек

05.10.2019 Чоп этиш версияси

11 дона балиқ овлаган фуқаро 3,5 млн. сўм жаримага тортилди

11 дона балиқ овлаган фуқаро 3,5 млн. сўм жаримага тортилди

Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси инспекторлари Шўманой тумани ҳудудидаги оқиб ўтувчи сувдан ноқонуний балиқ овлаётган браконьерларни қўлга туширди. Бу ҳақда қўмитанинг жамоатчилик ва ОАВ билан ишлаш бўлими хабар бермоқда. 

Фуқаро Т.Ж. 6 дона сазан, 4 дона оқ амур, 1 дона толстолобик балиқларини ноқонуний овлаб, ҳайвонот оламига 3 млн. 568 минг сўм зиён етказган. Ҳозирда тўпланган ҳужжатлар Шўманой тумани Маъмурий ишлар Судига тақдим қилинган.

6 178
Е.Қаноатов, ЎзА