ЎзА Ўзбек

01.04.2018 08:00 Чоп этиш версияси

1 апрелда алдашни Европа бошлаб берган

Европада биринчи апрель ҳазиллари XVI асрда пайдо бўлган. 

Бунга француз қироли Карл Iнинг 1564 йилда янги йилни 1 апрелдан 1 январга кўчириш тўғрисидаги фармони сабаб бўлган. Аммо одатга кўра, одамлар 1 апрелда бир-бирларни янги йил билан табриклайверишган. Байрам ҳақиқий бўлмагани боис совғаларни ҳазил сифатида қабул қилишган. Масалан, бўм-бўш қутилар совға қилинган. Вақт ўтиши билан ҳазил биринчи апрель анъанасига айланиб қолган. Бу анъана ҳамон давом этмоқда.

Шу тариқа Европада нишонланадиган 1 апрель ҳазиллари бора-бора алдаш кунига айланиб қолган.

Шарофиддин Тўлаганов
8 402