ЎзА Ўзбек

11.02.2019 Чоп этиш версияси

​“Ўзтўқимачиликсаноат”​ уюшмасига Қирғизистон делегацияси ташриф буюрди

​“Ўзтўқимачиликсаноат”​ уюшмасига Қирғизистон делегацияси ташриф буюрди

2019 йил 11 февралда “Ўзтўқимачиликсаноат”​ уюшмаси Қирғизистон Республикаси саноат, энергетика ва ерости бойликлардан фойдаланиш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари Ж.Сагинбаев бошчилигидаги ишбилармон доиралар делегацияси билан музокаралар ўтказди. Бу ҳақда “Ўзтўқимачиликсаноат”​ уюшмаси матбуот хизмати хабар берди.

Учрашувда тўқимачилик, тикувчилик ва трикотаж саноати соҳасида икки мамлакат ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш, хусусан тўқимачилик, тикувчилик ва трикотаж маҳсулотларини тарғиб қилиш ва сотиш, тайёр маҳсулотларни биргаликда ишлаб чиқариш ва уларни кейинчалик учинчи мамлакат бозорларига экспорт қилиш масалалари муҳокама қилинди.

NK8_5833.JPG

Сўнгги йилларда икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар мустаҳкамланиб, иқтисодий ҳамкорлик суръатлари ўсиб бормоқда. Хусусан, ўзаро товар айирбошлаш ҳажмининг кенгайиши ва диверсификация қилиш кузатилди. 2018 йил охирига келиб Қирғизистонга тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилиш ҳажми 70, 0 миллион долларни ташкил этди.

Учрашув давомида иккала мамлакат тўқимачилик, тикувчилик ва трикотаж саноати салоҳиятига бағишланган тақдимотлар ҳам ўтказилди.

Бундан ташқари, ташриф давомида Қирғизистон Республикаси делегацияси “Bakan Tex”​ ва “Uztex Group”​ корхоналарида бўлиб, тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишади.

5 046
ЎзА​