Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

07.09.2017 12:47 Чоп этиш версияси

«Ўзбекистонда ижтимоий ривожланиш ва турмуш даражаси» статистик тўплами нашр этилди

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг расмий сайтида хабар берилишича, «Ўзбекистонда ижтимоий ривожланиш ва турмуш даражаси» статистик тўплами нашр этилди.

Тўпламда товар ва хизматлар истеъмол бозори, транспорт ва алоқа хизматлари тўғрисида маълумотлар келтирилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий-иқтисодий ҳолати тўғрисида статистик маълумотлар, асосий демографик тавсифлар, аҳоли бандлиги, унинг турмуш даражаси, яшаш шароитлари, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият соҳалари кўрсаткичлари чоп этилган.

Тўплам корхоналар, ташкилотлар, вазирликлар, идоралардан олинган маълумотлар, шунингдек, уй хўжаликлари бюджетини танланма кузатиш маълумотлари асосида тайёрланган.

2 970






Все о погоде - Pogoda.uz