ЎзА Ўзбек

17.04.2018 12:28 Чоп этиш версияси

«Ўзбекистонда Германия тиббиётининг интеграциялашуви: бугун ва келажак»

Тошкент врачлар малакасини ошириш институтида ана шу мавзуда I Ўзбекистон – Германия тиббиёт форуми бўлиб ўтмоқда.

Юртимиз ҳамда хорижлик етакчи тиббиёт муассасалари вакиллари, малакали мутахассислар, ёш-тадқиқотчилар иштирок этаётган мазкур анжуман мамлакатларимиз тиббиётидаги илғор ютуқлар юзасидан ўзаро тажриба алмашиш, ҳамкорликни кенг йўлга қўйиш мақсадида Ибн Сино жамоат фонди томонидан ташкил этилди.

Тадбирда врачлар малакасини ошириш институти ректори Ҳ.Оқилов, Ибн Сино жамоат фонди бошқарув раиси Н. Маҳмудов сўзга чиқди.

Форумда мутахассисларнинг соҳага доир маърузалари тингланмоқда. Тадбир дастурида германиялик шифокорларнинг маърузаларига кенг ўрин ажратилган.

Моҳигул Қосимова, ЎзА
4 303