ЎзА Ўзбек

09.05.2019 Чоп этиш версияси

Қўй ўғрилари қўлга тушди

Қўй ўғрилари қўлга тушди

Қашқадарё вилояти Косон туманидаги “Арабхона” маҳалласида яшовчи 1996 йилда туғилган У.С бойлик орттиришнинг қинғир йўлини танлади. Қилаётган иши жиноят эканлигини англаб турса-да, жиноий шериклари А.С ва У.Ғ билан тил бириктириб, ўғрилик қилди. 

Жиноий тўда жорий йилнинг 7 апрел куни кечаси 1:30 ларда Косон туманидаги Сарипул маҳалласида яшовчи Фарруҳ Равшановнинг тумандаги Наврўз маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Умидов Юнус” деҳқон хўжалигига қарашли ер майдонида жойлашган қўтонига девордан яширинча ошиб ўтиб, 39 бош (ҳар бири бозор нархида 1 миллион сўм) қўйни кўчага ҳайдаб чиқади. Қўйларни шерикларидан бирининг давлат рақамсиз “Урал” русумли мотоциклига жойлаб олиб кетишади ва воқеа жойидан яширинишади. 

Аммо уларнинг хурсандчилиги узоққа чўзилмади. Косон туман ички ишлаш бўлими ҳузуридаги тергов бўлими терговчиси Б.Тўраев томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида жиноий тўда қўлга олинди. 

Ҳозирда ушбу жиноий иш юзасида тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

2 134
Ў.БАРОТОВ, ЎзА