Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

04.12.2017 14:49 Чоп этиш версияси

Ўқувчилар ўртасида “Конституция менинг ҳаётимда” мавзуида танлов ўтказилди

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 20 июндаги «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг йигирма беш йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармойиши ижроси доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида тадбир бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси, Академия ректори Р.Қосимов ва бошқалар Бош қомусимизнинг 41-моддасида ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эга экани, бепул умумий таълим олиш давлат томонидан кафолатлангани ёш авлод тарбияси ва келажаги учун ғоят муҳим аҳамиятга эгалигини, шунингдек, давлатимиз раҳбарининг жорий йил 5 июлдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги фармони бу борада муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилаётганини таъкидлади.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма беш йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш бўйича Давлат бошқаруви академиясининг тадбирлар дастурига мувофиқ Академия Республика "Маҳалла" хайрия жамоат фонди ва Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги билан ҳамкорликда Шайхонтоҳур туманидаги ўттиз бешта умумтаълим мактаби ўқувчилари ўртасида “Конституция менинг ҳаётимда” мавзуида ижодий танлов ўтказди. Унда қарийб 7 минг 500 дан зиёд ўқувчи қатнашди.

– Ҳуқуқий маданият бу нафақат Конституцияни билиш, ҳуқуқий маълумотлардан хабардор бўлиш, балки қонунларга қатъий амал қилиш ва уларни ҳурмат қилиш ҳам демакдир, – дейди тумандаги 34-умумтаълим мактаби ўқувчиси, танлов ғолиби Ҳикматулло Комилов. – Менинг ижодий ишим ёшларининг ҳуқуқий маданиятини ошириш масалаларига бағишланган. Бу борада илгари сурган фикр-мулоҳазаларим соҳа мутахассислари томонидан ижобий баҳоланганидан хурсандман.

Тадбирда таниқли санъаткорлар ва ёшлар томонидан Ватанни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар янгради.

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА
1 561






Все о погоде - Pogoda.uz