Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

17.04.2017 18:46 Чоп этиш версияси

Ўқувчилар билан учрашув

Мамлакатимиз суд-ҳуқуқ соҳасида изчил ислоҳотлар амалга оширилаётир.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 октябрдаги “Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ва 2017 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонлари бу борадаги ишлар кўламини кенгайтириш ва самарадорлигини оширишда муҳим омил бўлаётир.

Ўзбекистон Республикаси Олий судида Тошкент солиқ коллежи ўқувчилари билан учрашувда шу ҳақда сўз юритилди.

Олий суд раиси ўринбосари Ф.Абдуазимов ва бошқалар мамлакатимиз суд тизимида амалга оширилган ислоҳотлар, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси давлат ва жамият қурилиши тизимини ривожлантириш, қонун устуворлигини таъминлаш, суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, хусусан, бунда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кенгайтириш, одил судловга эришиш, номзодларни танлаш ва судьялар лавозимларига тайинлаш тизимини такомиллаштиришга хизмат қилишини таъкидлади.

Тадбирда иштирокчиларга Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг мазмун-моҳияти ҳақида тушунтириб берилди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилган ўзгартишга мувофиқ Олий хўжалик суди ва Олий суднинг ягона олий органга бирлаштирилиши, суд-ҳуқуқ тизимида янги институт – Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг ташкил этилиши, Ўзбекистон Республикасининг "Судлар тўғрисида"ги қонунига, Жиноят, Жиноят-процессуал, Фуқаролик процессуал, Жиноят-ижроия кодексларига киритилаётган ўзгартишлар ҳамда қўшимчалар мамлакатимизда суд тизимини янада чуқур ислоҳ қилиш, демократлаштириш, одил судловнинг самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

– Бугунги тадбирда суд-ҳуқуқ тизимидаги ўзгаришлар, қабул қилинган ҳужжатларнинг мазмуни ҳақида билим ва тушунчага эга бўлдик, – дейди коллеж ўқувчиси Д.Муҳаммаджонова. – Соҳадаги бундай ислоҳотлар суд, ҳуқуқни муҳофаза қилиш, аҳолининг одил судловга бўлган ишончини оширади ва жамиятда қонун устуворлигини таъминлайди. Биз ушбу тадбир доирасида Ўзбекистон Республикаси Олий суди фаолияти, жумладан, пленум ва суд заллари билан танишдик. Айниқса, бу ерда ташкил этилган музей экспозицияларида суд-ҳуқуқ соҳасининг тарихи ва бугунги жараёни акс эттирилгани эътиборлидир.

Тадбирда ўқувчилар саволларига мутахассислардан жавоб олди.

Насиба Зиёдуллаева, ЎзА
2 469






Все о погоде - Pogoda.uz