ЎзА Ўзбек

14.09.2018 15:13 Чоп этиш версияси

Ўқув йили бошланди, мактаб эса тайёр эмас

Ўқув йили бошланди, мактаб эса тайёр эмас

АЧЧИҚ, АММО ОЧИҚ ГАПЛАР

“Бес тобе” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 30-умумтаълим мактаби Қорақалпоғистон Республикаси пойтахти Нукус шаҳар марказидан атиги 25 километр нарида жойлашган. Ушбу таълим муассасасида июнь ойидан “Обод қишлоқ” дастури асосида 918 миллион сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилиб, янги ўқув йилига қадар якунланиши керак эди. 

3.jpg

Афсуски, ўқув йили аллақачон бошланган бўлса-да, қуйидаги ишлар тўлиқ тугатилмаган. Чунки мактаб биносидаги электромонтаж, пардозлаш, иссиқлик линияси, эшик-ромларни янгилаш ишлари белгиланган муддатдан анча кеч бошланган.

4.jpg

Ҳозир умумтаълим мактабидаги 25 та синфда 368 нафар ўқувчи таълим олмоқда. Айни пайтда мактабда меҳнат қилаётган 50 га яқин педагог-ўқитувчининг кайфиятида анча тушкунлик сезилади. Сабаби, турли ноқулайликлар дарслар вақтида ўтилишига салбий таъсир қилмоқда. Мактаб директори Арзигул Қошанованинг таъкидлашича, қурилиш-таъмирлаш ишлари октябрь ойи бошида тўлиқ тугатилиши режалаштирилган.

6.jpg

Ишқилиб, шундай бўлсин-да. Ҳали оз бўлса-да, бор ишончга завол етмасин!

8.jpg

10.jpg

12 (1).jpg

13.jpg

16.jpg

17.jpg

19.jpg

20.jpg


Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА
9 448