ЎзА Ўзбек

16.05.2019 09:31 Чоп этиш версияси

“Ҳуқуқий ахборот” канали расмий мақомга эга бўлди

 “Ҳуқуқий ахборот” канали расмий мақомга эга бўлди
Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот (https://t.me/huquqiyaxborot) канали Телеграм тармоғида верификация қилинди.

Мазкур канал фаолияти 2017 йил октябрь ойида ташкил этилиб, унда қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари ҳақида аҳолига тезкор хабар бериб келинмоқда. 

Канал фаолиятининг доимий такомиллаштирилиб борилиши натижасида ҳозирда ушбу канал ҳуқуқий мавзулар бўйича ўзига хос ахборот агентлиги вазифасини ҳам бажармоқда. 

Хусусан, канал орқали 2018 йилда 2 минг 400 материал тарқатилган бўлса, улар фойдаланувчилар томонидан 123 миллион марта ўқилди. 

Яқинда фойдаланувчилар талабидан келиб чиқиб, ушбу телеграм каналининг рус (https://t.me/pravoinf) ва инглиз (https://t.me/leginf) тилларидаги версиялари ҳам ишга туширилди.

“Ҳуқуқий ахборот”га ўхшаш каналлар пайдо бўлганлиги, улар орқали аҳолини чалғитувчи ахборотлар тарқатилаётганлиги туфайли каналнинг уч тилдаги шаклига ҳам махсус Verified (тасдиқланган) белгиси олинди.
Эндиликда, канал номидаги махсус кўк белги орқали уни осонгина ажратиб олиш мумкин бўлади.


ЎзА
1 695