ЎзА Ўзбек

10.08.2018 16:16 Чоп этиш версияси

Қўқонда Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетининг филиали ташкил этилади

Қўқонда Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетининг филиали ташкил этилади
Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг муҳокамаси порталида “Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Қўқон филиалини ташкил этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори муҳокама учун жойлаштирилди. Бу ҳақида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг матбуот хизмати бизга хабар берди.

Ҳужжатда Тошкент давлат техника университети Қўқон филиалига 2018/2019 ўқув йили учун бакалавриатнинг 5 та таълим йўналишлари бўйича қабул квотаси 125 та этиб белгиланган. 

Қарорга кўра Филиалнинг 2018/2019 ўқув йили учун талабалар контингенти Фарғона вилоятида доимий яшаётган (доимий прописка қилинган) республика олий таълим муассасаларига 1-иловада белгиланган таълим йўналишлари бўйича ҳужжат топшириб, тест синови натижаларига кўра ўқишга кира олмаган, бироқ тўплаган баллари энг юқори баллнинг 30% дан кам бўлмаган абитуриентлар ҳисобидан тўлов-контракт асосида шакллантирилади. 

Фарғона вилояти ҳокимлиги республика олий таълим муассасаларидан Тошкент давлат техника университети Қўқон филиалига фаолият юритиш учун таклиф этилган профессор-ўқитувчиларни уй-жой билан таъминлаш, узоқ муддатли, имтиёзли ипотека кредитларини ажратиш чораларини кўриши қайд этилган.

6 885