ЎзА Ўзбек

11.02.2019 Чоп этиш версияси

“Mirzo Ulugbek Business City” хавфсиз, яшил ва қулай сити бўладими?

“Mirzo Ulugbek Business City” хавфсиз, яшил ва қулай сити бўладими?

Тошкентда қурилиши режалаштирилган “Mirzo Ulugbek Business City” лойиҳасининг тахминий кўриниши “iki design group” томонидан тақдим этилди.

Компания вакили Мурод Қодировнинг сўзларига кўра, “Mirzo Ulugbek Business City” Тошкентнинг “умуртқа поғонаси”, яъни асосий транспорт йўллари кесишмасида жойлашган. Шундан келиб чиққан ҳолда лойиҳа ҳар томонлама пухта ўйлаб чиқилган.

“Mirzo Ulugbek Business City” аҳоли учун ҳар томонлама қулай шаҳарча бўлиши учун мазкур ҳудуднинг спутник орқали кўриниши, йўллар кесишмаси чуқур ўрганилган. “Mirzo Ulugbek Business City” лойиҳасини тузишда энг аввало хавфсизлик, йўлларда тирбандлик ҳосил қилмаслик ҳам кўкаламзорлик белгилари асосий мезон қилиб олинган.

“Mirzo Ulugbek Business City” зерикарли бўлмаслиги унда пиёда ва машинада сайр ҳам мароқли бўлиши учун дизайн, бинолар баланд ва пастликлари махсус лойиҳалаштирилган.

Мурод Қодировнинг айтишича, шаҳарда асосий урғу фақат бинолар дизайнига берилиши нотўғри қараш. Шаҳар аввало аҳоли учун қулай бўлиши керак.

“Iki design group” тақдим этган ушбу лойиҳа таклиф бўлиб, унга ўзгартириш киритиш ёки қабул қилиш у ерга маблағ киритаётган инвестор хоҳишига боғлиқ бўлади.

Ҳозирда “Mirzo Ulugbek Business City” лойиҳаси бўйича қанча инвестор шартнома тузгани ҳақида маълумотлар берилмади.

4 867
Анора Содиқова, ЎзА​