Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

13.11.2017 12:47 Чоп этиш версияси

1 минг 456 биометрик паспорт ўз эгаларига топширилди

Қашқадарё вилояти ички ишлар идоралари ходимлари томонидан жойларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар ўтказилмоқда.

Бунда хонадонма-хонадан юриб, ички ишларнинг махсус ҳисобида турувчи диний экстремистик оқим аъзоси, илгари судланганларнинг оила аъзолари билан тезкор-профилактик суҳбатлар ўтказишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

– Жорий йил 9 ноябрь куни ўтказилган профилактика тадбирлари доирасида яшаш манзилидан узоқ муддатга чиқиб кетган ва қайтиб келган фуқаролар аниқланиб, автоматлаштирилган электрон базага киритилди, – дейди вилоят ИИБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси инспектори, катта лейтенант Суҳроб Раҳмонов. – Хонадонларни ўрганиш жараёнида 758 нафар фуқаронинг ҳуқуқбузарлик содир этгани аниқланиб, маъмурий тартибда чоралар кўрилди. Маъмурий назорат қонуни таъсири остига тушувчи 2 нафар илгари судланган шахсга нисбатан маъмурий назорат ўрнатилди.

Миришкор тумани Янги Миришкор қишлоғида яшовчи, илгари судланган ва маъмурий назоратда турувчи А.Т. белгиланган муддатда туман ИИБга келиб рўйхатдан ўтмагани ва маъмурий назорат қоидасини бузганлиги аниқланиб, унга нисбатан туман маъмурий суди томонидан 149 минг 775 сўм миқдорида жарима жазоси қўлланилди. Бундан ташқари, жиноят содир этиб, суд ва дастлабки тергов органларидан яшириниб юрган шахслар билан олиб борилган қидирув-суриштирув ишлари давомида олинган маълумотлар асосида қидирувдаги жиноятчилар яширинган жойлар текширилганда, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир қилгани учун Миришкор тумани ИИБ томонидан қидирувда бўлган, 1976 йилда туғилган, Миришкор тумани Авазчўл қишлоғида яшаган Ш.Ҳ. қўлга олинди.

Ўқув муассасаларида “Давомат” тадбирлари ўтказиш мақсадида вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар, прокуратура, ички ишлар органлари, Ёшлар иттифоқи, Хотин-қизлар қўмитаси, касаба уюшмалари, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими, халқ таълими бўлимларининг масъул ходимлари, устоз-мураббийлар, маҳалла фаолларидан иборат ишчи гуруҳлари тузилган. Ишчи гуруҳ аъзолари томонидан 1 минг 43 мактабда, 135 академик лицей ва касб-ҳунар коллежида давомат ўрганилди. 65 бозор, савдо дўкони, компьютер хонаси, ўйингоҳ ва бошқалар назоратга олинди.

Ўрганиш давомида дарс машғулотларига сабабсиз қатнашмаётган ўқувчиларнинг ота-оналарига таълим мажбурий экани тушунтирилди. 36 нафар ота-онага нисбатан ҳужжат расмийлаштирилиб, сабабсиз дарс машғулотларига қатнашмаётган 266 ўқувчи таълимга қайтарилди. 805 таълим муассасасида учрашувлар ташкил этилиб, жиноят учун жазо муқаррарлиги ҳақида тушунчалар берилди.

Паспорт-виза тадбири доирасида 39 нафар доимий ёки вақтинча яшаш тартибини бузган ва бошқа қоидабузарликлар содир этган 138 нафар фуқарога нисбатан маъмурий баённома тузилди. 4 корхона-ташкилотда, 2 меҳмонхонада паспорт тизими қоидаларига амал қилиш бўйича текширувлар ўтказилди.

Вилоят ҳудудида яшовчи 241 нафар фуқаролиги бўлмаган шахс, 39 нафар хорижий фуқаро, 32 нафар МДҲ давлатларидан келиб вақтинчалик паспорт рўйхатидан ўтиб яшаётган фуқаро текширилиб, уларга Ўзбекистон Республикасида бўлиш, турар жой танлаш тартиб-қоидалари тушунтирилди.

Вилоят ҳудудида доимий паспорт рўйхатидан ўтган 1 минг 239 фуқаро номига янги биометрик паспорт расмийлаштириш учун электрон талабнома шакллантирилди. 1 минг 456 биометрик паспорт ўз эгаларига топширилди. 2 минг 366 нафардан ортиқ фуқаро рўйхатдан ўтиш ва рўйхатдан чиқиш каби турли масалалар юзасидан қабул қилиниб, мурожаатлари ижобий ҳал этилди. 188 нафар 16 ёшга тўлган биринчи марта биометрик паспорт олаётган ўсмирга ҳам электрон талабнома шакллантирилди.

Таъкидлаш жоизки, ички ишлар идоралари ходимларининг халқ орасида бўлиши, хонадонма-хонадон юриб, оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни яқиндан ўрганиши натижасида кўплаб ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар фош этилиши билан бирга, уларни кундан-кунга камайтиришга эришилмоқда.

Ўлмас Баротов, ЎзА
2 921






Все о погоде - Pogoda.uz