Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

20.09.2017 15:31 Чоп этиш версияси

“...Бугунги қишлоқ оилавий поликлиникаси собиқ ҚВПдан тубдан фарқ қилади”

деб ёзади Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов вазирликнинг расмий сайтида эълон қилинган “Халқ рози бўлса, ишда унум ва барака бўлади” сарлавҳали мақолада.

“Шуни ҳам айтиш керакки, бугунги қишлоқ оилавий поликлиникаси собиқ ҚВПдан тубдан фарқ қилади. Янгидан ташкил этилаётган ушбу муассасалар замонавий тиббий асбоб-ускуналар ва текширув аппаратлари билан жиҳозланмоқда. Қишлоқ оилавий поликлиникаларида умумий амалиёт шифокори ва ўрта тиббиёт ходимларидан ташқари, жарроҳ, педиатр, акушер-гинеколог, стоматолог, ультратовуш текшируви мутахассиси каби тор мутахассислар фаолияти йўлга қўйилаётгани аҳоли тиббий кўрик ва маслаҳат олиш учун туман марказига, кўп тармоқли марказий поликлиникага қатнаб юришининг олдини олади”.

Мақолада Президентимизнинг 2017 йилнинг 29 мартида қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятини ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида 793 қишлоқ врачлик пункти негизида қишлоқ оилавий поликлиникалари, 441 тез тиббий ёрдам шохобчаси ташкил этилгани таъкидланади. Фаолияти тугатилган 658 ҚВП биноларини ҚВП ва поликлиника шифокорлари учун хизмат уй-жойи сифатида фойдаланишга берилаётгани, ҚВПлар, оилавий ва кўп тармоқли поликлиникаларда хизмат кўрсатиш вақтини соат 08:00 дан 20:00 гача узайтириш ҳисобига аҳоли учун бирламчи тиббий-санитария ёрдамидан фойдаланиш имконияти кенгайтирилгани айтилади.

1 561






Все о погоде - Pogoda.uz