Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Жамият

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг кенгайтирилган ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди

20.01.17 19:26

Унда адлия органлари ва муассасалари томонидан қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш соҳасида 2016 йилда амалга оширилган ишлар якуни ва жорий йилда бажарилиши лозим бўлган вазифалар атрофлича муҳокама этилди.

Мамлакатимизда уч юзга яқин тадбиркорлик субъекти чиқиндиларни қайта ишлаш билан шуғулланмоқда

20.01.17 19:22

Ўзбекистон Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасида чиқиндиларнинг табиат мусаффолиги ва инсон саломатлигига таъсирининг олдини олиш масалаларига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Ариза ва шикоятларнинг 93,1 фоизи истеъмолчилар фойдасига ҳал этилган

20.01.17 19:03

Миллий матбуот марказида Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг 2016 йил фаолияти якунлари ҳамда жорий йилдаги устувор вазифаларига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.

Фаоллик – давр талаби

20.01.17 17:55

Навоийда “Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолиятини янада такомиллаштириш, депутатлар, раҳбар кадрларнинг халқ билан мулоқот борасида масъулиятини ошириш – давр талаби” мавзусида семинар бўлиб ўтди.

Электрон декларациялаш хизмати такомиллаштирилмоқда

20.01.17 17:37

Электрон декларациялаш хизмати такомиллаштирилмоқда

Мамлакатимизда ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш кўламининг кенгайиши божхона назорати ва расмийлаштирувини янада такомиллаштириш, ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари учун имтиёзлар ва қулайликлар яратишда муҳим омил бўлмоқда.

Ягона оила фарзандларимиз

20.01.17 16:54

Ягона оила фарзандларимиз

Барчамиз учун азиз ва муқаддас бўлган жонажон юртимизда турли миллат вакилларининг тинч-тотув истиқомат қилаётгани, ягона Ватан тушунчасининг қалбларда ҳукмрон экани мустақиллигимиз ва тараққиётимизнинг муҳим гарови бўлиб хизмат қилмоқда.

Катта мақсад йўлидаги синов

20.01.17 16:47

– Олий ўқув юртига ўқишга киришда муайян имтиёз берадиган ҳарбий қисм қўмондонлиги тавсияномасини олиш учун тест синовида иштирок этдим, – дейди самарқандлик оддий аскар Икром Пўлатов.

2016 йилда ННТ, ОАВ ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг 275 лойиҳаси қўллаб-қувватланди

20.01.17 15:50

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси йиғилиши бўлиб ўтди.

Сифат ва самарадорлик ошмоқда

20.01.17 11:20

Мамлакатимизда фуқаролар манфаатини ҳимоя қилиш, ҳуқуқий маданиятини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Кундалик ҳаётда фуқароларнинг ҳуқуқий масалалари ечими юзасидан кўпроқ мурожаат қиладиган нотариал ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари фаолияти такомиллаштирилмоқда.

Ўзбекистон – кўп миллатли аҳил оила

20.01.17 11:17

Ўзбекистон – кўп миллатли аҳил оила

Самарқандда Ўзбекистон Республикаси Байналмилал маданият маркази ташкил этилганининг 25 йиллиги муносабати билан маданий-маърифий тадбир ўтказилди.

Маҳаллада тўй бўлса...

19.01.17 18:51

Тошкент вилоятининг Чиноз туманидаги “Сутбулоқ” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида уч юзга яқин хонадон бор. Турли миллат вакилларидан иборат маҳалла аҳли аҳил-иноқ ва ҳамжиҳатликда яшаб, юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги йўлида самарали меҳнат қилмоқда.

Ёшларнинг севимли маскани

19.01.17 18:11

Ёшларнинг севимли маскани

Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги “Баркамол авлод” болалар маркази ўқувчи-ёшларнинг дарсдан бўш вақтини самарали ташкил этиш, интеллектуал ва ижодий салоҳиятини юксалтиришга хизмат қилмоқда.

Мактаб остонасидан – соғлом ҳаётга

19.01.17 17:52

Юнусобод туманидаги 302-умумтаълим мактабида Ўзбекистон Экологик ҳаракати Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаси ҳамда Тошкент шаҳар саломатлик ва тиббий статистика институти ҳамкорлигида “Соғлом турмуш тарзини шакллантиришда мактаб таълимининг ўрни” мавзуида семинар ташкил этилди.

Қорақалпоғистон Республикасида 28 кишига фуқаролик паспортлари топширилди

19.01.17 17:22

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 20 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинган 28 кишига фуқаролик паспорти топширилди.

Солиқ имтиёзлари – тадбиркор учун имконият

19.01.17 16:59

Самарқандда Ўзбекистон Республикаси солиқ ва бюджет сиёсатининг 2017 йилги асосий йўналишлари қабул қилингани муносабати билан солиқ қонунчилигига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар мазмун-моҳиятини тадбиркорлик субъектлари ҳамда кенг жамоатчиликка етказишга бағишлашган кўргазмали семинар ўтказилди.

Ўзбекистон – кўпмиллатли юрт

19.01.17 16:54

Инсониятни бирлаштириб, тинч-тотув яшашга ундовчи олий қадриятлардан бири бағрикенгликдир. Бу ўзингни қанчалар ҳурмат қилсанг, ўзингга нимаики яхшиликни соғинсанг, ўзгаларга ҳам шуларни раво кўриш дегани. Халқимизнинг бағрикенглиги дунё халқларининг таҳсинию эътирофига сазовор.

Партиянинг ҳар бир фаоли ўз фаолиятига танқидий баҳо бериши зарур

19.01.17 16:39

Партиянинг ҳар бир фаоли ўз фаолиятига танқидий баҳо бериши зарур

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси сиёсий кенгаши ижроия қўмитаси ва партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракциясининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Фарғона вилоятида 16 кишига фуқаролик паспорти топширилди

19.01.17 15:45

Фарғона вилоятида 16 кишига фуқаролик паспорти топширилди

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 20 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ Ўзбекистон фуқаролиги берилган шахсларга Ўзбекистон Республикаси паспорти топширилмоқда. Фарғона вилоятида 16 кишига фуқаролик паспорти тантанали равишда топширилди.


Янгиликлар :






Все о погоде - Pogoda.uz