ЎзА Ўзбек

07.07.2019 15:02 Чоп этиш версияси

Талабалар ёзги таътилда ДНК ажратиш, клонлаш каби билимларга эга бўлишди

Талабалар ёзги таътилда ДНК ажратиш, клонлаш каби билимларга эга бўлишди

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар марказида Ёзги мактабнинг ёпилиши ва унинг битирувчиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. 

Мана икки йилдирки, Илғор технологиялар марказида 4 йўналиш — физика-кимё, геология, биофизика, биотехнология бўйича ёзги мактаб ташкил этилмоқда. Мазкур мактаб бакалавриат ва магистратура йўналишларининг иқтидорли талабалари учун ташкил этилган бўлиб, уларни тадқиқотчилик ишига жалб қилишга қаратилган. Ёзги мактабда иштирок этиш бепул бўлиб, иштирокчилар танлов асосида саралаб олинади.

Ўтган йилги ёзги мактабда республика ОТМларининг 53 нафар талабаси иштирок этган бўлса, жорий йилда турли университет ва институтлардан жами 80 нафар талаба қатнашди. 

ddfce9f1-af71-4b52-aee3-d926684af3fc.jpg

Икки ҳафта давомида талабалар ДНК ажратиш, клонлаш, тана ҳужайралари, ер қимирлаш локациялари ва магнитудаларни аниқлаш, лазер технологиялари каби йўналишларда янги билимларга эга бўлишди. Бунда ёшлар учун марказнинг асбоб-ускуналари, реактивларидан фойдаланиб, ўз ўқув юртларида олган билимларини амалиётда синаб кўриш имконияти яратилди.

ЎзА
3 820