Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

28.04.2017 12:27 Чоп этиш версияси

Илм-фан ривожи – фаровон ҳаёт кафолати

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан “Фан ва тараққиёт: илм-фаннинг мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишидаги ўрни, натижалар, истиқбол режалар” мавзуида конференция ўтказилди.

Тадбирда парламент қуйи палатаси депутатлари, Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фан ва технологиялар агентлиги, Олий аттестация комиссияси мутасаддилари, мутахассислар, ёш олимлар ва журналистлар қатнашди.

Президентимиз раҳнамолигида мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий тараққиётида илм-фаннинг ўрнини янада мустаҳкамлаш, академиклар фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, юқори малакали илмий кадрлар тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 29 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг академиклари фаолиятини янада такомиллаштириш ва рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони бу борадаги ишлар кўламини янада кенгайтиришга хизмат қилмоқда.

Илм-фаннинг таълим ва ишлаб чиқариш билан интеграцияси механизмлари, иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудлар эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда фан ва технологияларни ривожлантириш етарли даражада эмаслиги, жаҳон ва мамлакатимиз ютуқларидан фойдаланиш талабга жавоб бермаслигини кўрсатмоқда. Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тизимидаги ортиқча талаблар, диссертация ҳимояси учун чет элларда нашр этилган илмий ишлар талабини соддалаштириш каби қатор масалалар ечимини кутмоқда.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида илм-фанни ривожлантиришга алоҳида урғу берилган. Унга кўра, илмий-тадқиқот ва инновация фаолиятини рағбатлантириш, илмий ютуқларнинг амалиётга жорий этиш механизми, олий ўқув юртлари ва илмий-тадқиқот институтлари ҳузурида ихтисослаштирилган илмий-экспериментал лабораториялар, юқори технология марказлари ва технопаркларни ташкил этиш каби вазифаларни амалга ошириш кўрсатилган.

Иштирокчилар Президентимиз томонидан олий таълим тизимини ривожлантириш, олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини, Фанлар академияси фаолиятини, илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш бўйича қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар илм-фан равнақи ҳамда соҳадаги қонунчилик механизмларини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

Анжуманда муҳокама этилган масалалар юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Насиба Зиёдуллаева, ЎзА
7 990






Все о погоде - Pogoda.uz