Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

02.11.2017 19:51 Чоп этиш версияси

Ўзбекистон ва Латвия ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллигига

Ўзбекистон Республикаси билан Латвия Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 3 ноябрь куни 25 йил тўлиши муносабати билан икки давлат раҳбарлари бир-бирларини қутладилар.

Латвия Президенти Раймондс Вейониснинг табрик мактубида бундай дейилади: "Ўзбекистон Марказий Осиё минтақасидаги энг яқин ҳамкорларимиздан бири ҳисобланади. Сўнгги 25 йил ичида фаол амалга оширилган олий сиёсий даражадаги ташрифлар давлатларимиз ўртасидаги ўзаро англашув ва дўстликдан далолатдир".

"Фурсатдан фойдаланиб, Латвия Сиз Жаноби Олийлари томонидан Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли давлат ислоҳотлари дастурини қўллаб-қувватлашини билдиришга ижозат бергайсиз, – дейилади Латвия раҳбарининг мактубида. – Ишонаманки, қонун устуворлигини мустаҳкамлаш, иқтисодиёт ва бошқарув соҳаларини модернизация қилиш йўлидаги саъй-ҳаракатлар Ўзбекистоннинг улкан ривожланиш салоҳиятини юзага чиқаради".

Раймондс Вейонис Латвия ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстлик муносабатлари бундан буён ҳам ривожланиб бораверишига қатъий ишонч билдирган.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ўз мактубида "тарихан қисқа даврда давлатларимиз ўртасида мустаҳкам дўстлик алоқалари, юксак даражадаги ўзаро англашув ва ишончга асосланган шериклик шаклланди. Ҳамкорликнинг барча йўналишларида жадал ва самарали мулоқот ривожланиб бормоқда", деб таъкидлаган.

Давлатимиз раҳбари "сиёсий, савдо-иқтисодий, инновацион, транспорт ва маданий-гуманитар соҳалардаги ўзаро манфаатли, икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш ва чуқурлаштириш тарафдоримиз", деб қайд этган ҳамда Ўзбекистон ва Латвия ўртасидаги кўп қиррали муносабатлар биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан бундан буён ҳам янада мустаҳкамланишига ишонч билдирган.

ЎзА
3 149






Все о погоде - Pogoda.uz