Президент Шавкат Мирзиёев 10 июнь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитининг кенг доирадаги музокараларида иштирок этди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот хизмати хабар берди.

Унда ташкилотга аъзо мамлакатлар билан бирга кузатувчи мақомидаги давлатлар, халқаро ташкилотлар делегациялари раҳбарлари қатнашди. 

Шавкат Мирзиёев ШҲТ фаолиятини такомиллаштириш, савдо ва транспорт алоқаларини ривожлантириш, хавфсизликни мустаҳкамлашга доир муҳим ташаббусларни илгари сурди. 

“Жорий йил бошидан Ўзбекистоннинг ШҲТга аъзо давлатлар, унинг кузатувчилари ва шериклари билан савдоси ҳажми ўттиз фоиздан зиёд ошди. Лекин бу мавжуд имкониятларимизнинг чеки эмас. 

Бизнинг фикримизча, товар айирбошлашни янада ўстириш учун экспорт-импорт тартиб-таомилларини соддалаштириш керак. 

Шунингдек, биз давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида агросаноат кластерларини шакллантириш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб беришда “яшил йўлаклар” тармоғини кенгайтириш тарафдоримиз”, деди давлатимиз раҳбари. 

ШҲТ маконининг транспорт-транзит салоҳиятидан самарали фойдаланиш зарурлиги, бу борада “Бир макон, бир йўл” ташаббуси доирасида минтақалараро транспорт лойиҳаларини амалга ошириш долзарб аҳамиятга эга экани таъкидланди. 

Мамлакатимиз Ўзбекистон – Қирғизистон – Хитой, Мозори Шариф – Ҳирот темир йўлларини қуриш, шунингдек, Марказий Осиё – Форс кўрфази, Шимол – Жануб ва Шарқ – Ғарб трансминтақавий йўлакларни ривожлантириш тарафдори экани қайд этилди. 

Президентимиз юқори технологиялар, рақамли иқтисодиёт, муқобил энергетика ва замонавий тиббиёт соҳаларида инновацион дастурлар ва лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш масалалари бўйича ҳам ўз таклифларини билдирди. 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ШҲТ маконида савдо муносабатларини ривожлантириш бўйича амалий таклифлар билдирди