Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

02.09.2017 21:06 Чоп этиш версияси

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

Муҳтарам Президент Жаноблари!

Сизга Ўзбекистон Республикасининг Миллий байрами муносабати билан энг самимий табрикларимни йўллайман ва Ўзбекистон халқига янада равнақ ва фаровонлик тилайман.

Сиз каби мен ҳам давлатларимиз ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш тарафдориман ҳамда Франция тимсолида устувор шерикни кўраётганингиздан мамнунман.

Сўнгги ойларда Франция ва Ўзбекистон муносабатларида янгича суръат кузатилмоқда. Хусусан, бу жорий йил бошидан буён мамлакатларимиз ўртасида уч марта юқори даражада делегациялар ташрифи амалга оширилгани самарасидир. Бунда шахсан Сиз фаол иштирок этаётганингиздан хабардорман ва буни юксак қадрлайман. Сиз Самарқанддаги лойиҳа юзасидан имзолаган қарор Франция тараққиёт агентлигига мамлакатингизда ўзининг илк муҳим фаолиятини амалга ошириш имконини беради. Бунинг учун Сиздан миннатдорман.

Сиз билан дастлабки амалий музокараларимизни ўтказиш учун Парижда учрашишдан хурсанд бўламан. Мазкур учрашув давлатларимиз терроризм ва иқлимнинг глобал ўзгариши каби умумий муаммолар билан тўқнаш келган бир пайтда сиёсий мулоқотимизни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Ушбу учрашув, шунингдек, иқтисодий алоқаларимиз ривожига янги куч бағишлайди.

Шу билан бирга, маданият ва таълим соҳаларидаги ўзаро муносабатлар ҳам катта истиқболга эга. Хусусан, Луврда кўргазма ташкил қилиш лойиҳаси, Тошкент шаҳридаги француз мактаби фаолиятини ривожлантириш, Самарқанд ва Бухоро шаҳарларида "Француз альянси" филиалларини очиш истиқболларини назарда тутаяпман.

Сизнинг дўстлик муносабатларимизни янада мустаҳкамлаш йўлидаги ҳаракатларимизни фаол қўллаб-қувватлашингизга ишонаман.

Жаноб Президент, Сизга бўлган чуқур эҳтиромимни қабул қилгайсиз.

Эммануэл Макрон,
Франция Республикаси Президенти

4 617






Все о погоде - Pogoda.uz