Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

02.11.2017 22:18 Чоп этиш версияси

Ўзбекистон Республикаси Президенти Россия Федерацияси Ҳукумати раисини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Россия Федерацияси Ҳукумати раисини қабул қилди Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2 ноябрь куни мамлакатимизда расмий ташриф билан бўлиб турган ва МДҲ Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этадиган Россия Федерацияси Ҳукумати раиси Дмитрий Медведевни қабул қилди.

Суҳбат чоғида жорий йилнинг апрель ойида Москва шаҳрида ўтган олий даражадаги музокаралар, икки мамлакат раҳбарларининг учрашувлари, жумладан, октябрь ойида МДҲнинг Сочи саммити доирасидаги мулоқоти стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлашга кучли суръат бағишлагани, ўзаро ҳамкорликни сифат жиҳатидан янги мазмун билан бойитгани алоҳида таъкидланди.

Кўп қиррали Ўзбекистон – Россия муносабатларини янада кенгайтириш, ўзаро савдо ҳажмини ошириш, иқтисодиётнинг турли тармоқларида қўшма кооперация лойиҳаларини ҳаётга татбиқ этиш, маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Россия Ҳукумати раиси Дмитрий Медведев Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга самимий қабул учун миннатдорлик билдирди ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг эзгу тилакларини етказди. 

Мамлакатларимиз шериклик муносабатлари ва ўзаро амалий ҳамкорликни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашдан манфаатдор эканлиги таъкидланди.

Фарҳод Қурбонбоев (сурат), ЎзА
5 292






Все о погоде - Pogoda.uz