Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг ўн саккизинчи мажлисида иштирок этиш учун 8 июнь куни Хитой Халқ Республикасининг Циндао шаҳрига келди.

«Лютин» халқаро аэропортида Ўзбекистон раҳбарини Хитой ҳукумати вакиллари кутиб олди.

Саммитнинг асосий тадбирлари 9-10 июнь кунларига белгиланган.

Бу йилги саммитнинг ўзига хос томони шундаки, у илк бор “саккизлик” форматида бўлиб ўтади, яъни бу сафар Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди ва Покистон Президенти Мамнун Ҳусайн ташкилотнинг тенг ҳуқуқли аъзоси бўлган мамлакатлар раҳбарлари сифатида иштирок этади.

Маълумки, 2016 йилги Тошкент саммитида Ҳиндистон ва Покистоннинг ШҲТга аъзо давлат мақомини олиш йўлидаги мажбуриятлари тўғрисида меморандумлар имзоланган ва улар учун ташкилотга йўл очилган эди. Ниҳоят, ўтган йили Остонада бу икки давлат Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг тенг ҳуқуқли аъзоларига айланди.

Циндаода ташкилотга аъзо мамлакатлар раҳбарлари аввал тор доирада, кейин кузатувчи мақомидаги давлатлар вакиллари билан биргаликда кенгайтирилган таркибда музокаралар ўтказади. Учрашувларда ташкилот фаолиятини янада такомиллаштириш, сиёсат, хавфсизлик, савдо, иқтисодиёт, юқори технологиялар ва инновациялар, инвестиция, маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади.

Саммит якунида давлат раҳбарларининг Циндао декларациясини қабул қилиш режалаштирилмоқда. Шунингдек, терроризм, сепаратизм ва экстремизмга қарши курашиш, узоқ муддатли яхши қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорликка оид ҳужжатлар, ёшларга қўшма мурожаатни имзолаш кўзда тутилган. Бундан ташқари, аъзо давлатларнинг турли соҳалардаги ҳамкорлигини ривожлантиришга оид қатор бошқа ҳужжатларни қабул қилиш мўлжалланган.

Давлат раҳбарлари навбатдаги муддатда ШҲТга раислик қиладиган мамлакат тўғрисида қарор қабул қиладилар, ШҲТ бош котиби ва Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Ижроия қўмитаси директори лавозимларига номзодлар тасдиқланади.

ШҲТ саммити доирасида Ўзбекистон Президенти қатор давлат раҳбарлари билан учрашув ва музокаралар ўтказиши режалаштирилмоқда.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон Президенти Циндаога етиб келди