Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 6 март куни икки томонлама идоралараро маслаҳатлашувлар ўтказиш учун мамлакатимизга амалий ташриф билан келган Россия Федерацияси молия вазири Антон Силуановни қабул қилди.

Давлатимиз раҳбари меҳмонни самимий қутлар экан, олий даражадаги мунтазам учрашувлар ва мулоқотлар, эришилган келишувлар ва қабул қилинган битимлар амалга оширилаётгани мамлакатларимиз ўртасида стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини, кўп қиррали, шу жумладан, молиявий соҳадаги ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилаётганини алоҳида таъкидлади.

58f02502-f6b8-a739-5e93-a7767f68eb54.jpg

Бугунги кунда икки мамлакат молия вазирликлари ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўтган йил апрель ойида Россия Федерациясига давлат ташрифи чоғида имзоланган Ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум доирасида яқин ўзаро ҳамкорлик йўлга қўйилгани мамнуният билан қайд этилди.

Учрашувда молиявий соҳадаги самарали мулоқотни янада ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди.

Молия, солиқ ва божхона органларини модернизация қилиш, бюджетни режалаштириш, маҳаллий бюджетлар мутаносиблигига эришиш, молиявий назорат бўйича самарали механизмларни такомиллаштириш ва бошқа йўналишлар бўйича илғор тажриба, технологиялар ва билимларни жалб этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Қўшма лойиҳаларни молиялаштириш, Россиянинг етакчи таълим муассасалари негизида соҳа учун юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш борасида ҳамкорлик имкониятлари муҳокама қилинди.

Россия молия вазири давлатимиз раҳбарига самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ва ҳукумати Раиси Дмитрий Медведевнинг саломи ва эзгу тилакларини етказди.

be226a27-c66b-0869-546b-0e56953e0101.jpg

Антон Силуанов Россия мамлакатларимиз ўртасида молиявий соҳадаги кенг кўламли ва ўзаро манфаатли амалий ҳамкорликни ривожлантириш ва чуқурлаштиришдан манфаатдорлиги, бу борадаги шерикликни давом эттиришга тайёрлигини билдирди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон Президенти Россия молия вазирини қабул қилди