ЎзА Ўзбек

12.09.2018 10:48 Чоп этиш версияси

Ўзбекистон олий мартабали меҳмоннинг ташрифини кутмоқда

Ўзбекистон олий мартабали меҳмоннинг ташрифини кутмоқда
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан 12 сентябрь куни расмий ташриф билан Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенконинг мамлакатимизга келиши кутилмоқда. 

Меҳмондўст ўзбек халқи олий мартабали меҳмоннинг ташрифини кутмоқда. Шу муносабат билан пойтахтимиз кўчалари икки давлат байроқлари билан безатилган.

cc7d132eebf322df180c3aa291cc2a9d0911.jpg

Икки давлат халқлари мазкур олий даражадаги учрашувдан катта натижалар кутмоқда. Зеро, давлат раҳбарларининг музокараларда икки томонлама ҳамкорликка доир кенг кўламли масалаларни муҳокама қилиш, сиёсий мулоқотни, савдо-иқтисодий, инвестиция, фан ва таълим, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ривожлантиришнинг узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган асосий йўналишларини белгилаб олиш режалаштирилган.

Ташриф тафсилотлари билан боғлиқ расмий хабарларни сайтимизда кузатиб боринг!

ЎзА
4 031