БМТнинг дин ва эътиқод эркинлиги масаласи бўйича махсус маърузачиси Аҳмад Шаҳид бошчилигидаги делегация аъзолари 5 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий У.Алимов ва Ислом цивилизацияси маркази директори Ш.Миноваров билан учрашди.

Мулоқотда юртимизда муқаддас динимизни, азиз-авлиёларимизнинг бой меросини ўрганиш, табаррук қадамжоларни ободонлаштириш, миллий-диний урф-одатларимизни асраб-авайлаш борасида улкан ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди. Мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик-осойишталик, ободлик муҳити, халқимиз фаровонлиги йўлида амалга оширилаётган кенг кўламли эзгу ислоҳотлар юртдошларимизда шукроналик, хайру саховат туйғусини мустаҳкамламоқда.

Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг улкан жасорати билан халқимизнинг Рамазон ҳайити, Қурбон ҳайити каби байрамлари кенг нишонланмоқда.

Мазкур йўналишда давом эттирилаётган хайрли ишлар юртдошларимиз ва халқаро жамоатчилик томонидан кенг қўллаб-қувватланмоқда.

Учрашувда делегация аъзоларига давлатимиз раҳбари томонидан жамиятда тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, муқаддас ислом динимиз, халқимиз бой тарихий меросини асраб-авайлаш борасида илгари сурилган ташаббуслар, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ислом цивилизацияси маркази фаолияти тўғрисида сўзлаб берилди.

Аҳмад Шаҳид Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ҳамда “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонунида ҳар бир фуқаро учун диний эътиқод эркинлиги кафолатлангани, бу борадаги қонунчилик умуминсоний принциплар ва халқаро стандартларга мос келишини таъкидлади.

Делегация аъзолари, шунингдек, Тошкентдаги Рим католик черкови епископи Ежи Мацулевич ва Рус православ черкови Тошкент ва Ўзбекистон епархияси раҳбари, митрополит Викентий билан ҳам учрашди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон мусулмонлари идорасида учрашув