Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

05.10.2017 16:52 Чоп этиш версияси

Ўзбекистон – Қирғизистон музокаралари давом этмоқда

Кўксаройда кенгайтирилган таркибдаги музокаралар бошланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбоев мулоқотни икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида давом эттирмоқда.

Музокарада Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий ва ҳудудлараро ҳамкорликни янада ривожлантириш, транспорт-коммуникация, энергетика, саноат, қишлоқ ва сув хўжалиги, маданият ва бошқа соҳалардаги алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинмоқда.

Анвар Самадов, ЎзА
14 182






Все о погоде - Pogoda.uz