Ўзбекистон Афғонистон муаммосини ҳал қилишда ўзининг принципиал позициясига эга
Тошкент шаҳрида жорий йил 26-27 март кунлари мамлакатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик» мавзуида Афғонистон бўйича юқори даражадаги Тошкент халқаро конференцияси ўтказилади.

Ўзбекистон билан Афғонистон ўртасидаги муносабатлар узоқ тарихга эга. Бугунги ҳамкорлик юксак руҳда давом этмоқда. Бу, аввало, Ўзбекистоннинг Афғонистон муаммосини ҳал қилиш борасидаги ташаббусларида, ушбу мамлакатда кўплаб иқтисодий лойиҳаларни амалга ошираётганида намоён бўлаётир.
Ўзбекистон Президенти минтақавий ва халқаро хавфсизликни таъминлашда қўшни Афғонистонда тинчлик ўрнатишнинг стратегик аҳамиятини инобатга олиб, жаҳон афкор оммасининг эътиборини афғон можаросини ҳал қилиш заруратига қаратаётир. Хусусан, Шавкат Мирзиёев 2017 йилнинг сентябрь ойида БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида сўзлаган нутқида, ноябрь ойида Самарқандда ўтган “Марказий Осиё: ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик” мавзуидаги халқаро конференцияда таъкидлаганидек, “Афғонистонда тинчликка эришишнинг ягона йўли — марказий ҳукумат ва мамлакат ичидаги асосий сиёсий кучлар ўртасида олдиндан ҳеч қандай шарт қўймасдан, тўғридан-тўғри мулоқот олиб боришдир".
Икки давлат раҳбарлари 2017 йил 7 июнда Остона шаҳрида бўлиб ўтган ШҲТ саммити ҳамда 10 сентябрда Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Фан ва технологиялар бўйича анжумани доирасида учрашувлар ўтказди. 2017 йил 4-6 декабрь кунлари Афғонистон Президентининг мамлакатимизга расмий ташрифи икки давлат муносабатларида янги саҳифа очди. Музокаралар якуни бўйича сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларга оид қатор ҳужжатлар имзоланди. 2017 йилда Ўзбекистон билан Афғонистон ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 39,6 фоизга ошиб, 599 миллион АҚШ долларини ташкил қилди.
Жорий йил 19 январь куни БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Марказий Осиё ва Афғонистон масалаларига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Ўзбекистон вакиллари 2018 йил март ойида Тошкентда Афғонистон бўйича халқаро конференция ўтказилишини маълум қилди. Ушбу анжуманда БМТ Бош котиби, Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик масалалари бўйича Олий вакили, шунингдек, АҚШ, Россия, Хитой, Ҳиндистон, Эрон, Покистон, Туркия, Саудия Арабистони ҳамда Марказий Осиё мамлакатларининг ташқи ишлар вазирлари қатнашиши кутилмоқда.
Ўзбекистон ҳамиша қўшни мамлакатда тинчлик ва осойишталик ҳукм суришига тилакдош бўлиб, биродар афғон халқига ёрдам қўлини чўзиб келган. Бу ўринда ўзбекистонлик мутахассислар томонидан Термиз – Ҳайратон – Мозори Шариф темир йўли қурилиб, фойдаланишга топширилганини таъкидлаш керак. Яқинда Мозори Шариф – Ҳирот темир йўли ва Сурхон – Пули Хумри электр узатиш линиясини қуриш бўйича келишувларга эришилди. Мазкур лойиҳаларнинг амалга оширилиши Афғонистон иқтисодиёти ривожланишига хизмат қилади.
Ўзбекистон етказиб бераётган электр энергияси боис Кобулда куну тун чироқ ўчмаётганини ҳам алоҳида қайд этиш жоиз.
Термиз шаҳридаги ихтисослашган шифохонада Афғонистон фуқароларига тиббий хизмат кўрсатиш учун барча шароитлар яратилди.
Афғонистонликлар учун ўзбек тилини ўргатиш, темир йўл ва бошқа соҳалар мутахассисларини тайёрлаш мақсадида Сурхондарё вилоятида махсус таълим маркази ташкил этилди. Жорий йил 21 январь куни 100 нафарга яқин афғонистонлик ёшлар Термиз халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди. Улар мазкур марказда икки йил давомида ўзбек тили ва адабиёти йўналишида таҳсил олади.
Бир сўз билан айтганда, ўзбек ва афғон халқларини яқин қўшнилик ва азалий дўстлик ришталари ўзаро боғлаб туради. Ўзбекистоннинг Афғонистонда тинчлик ва осойишталик ўрнатиш, бу мамлакат билан ўзаро манфаатли шерикликни мустаҳкамлаш борасидаги саъй-ҳаракатлари нафақат қўшни давлат, балки бутун жаҳон ҳамжамияти томонидан эътироф этилмоқда.

Шарофиддин Тўлаганов,
сиёсий шарҳловчи.