Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

06.09.2017 14:09 Чоп этиш версияси

Ҳукуматлараро ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда

Бишкек, 6 сентябрь. ЎзА махсус мухбири Абу Бакир Ўрозов хабар қилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон Республикасига давлат ташрифи доирасида 6 сентябрь куни Қирғизистон Республикаси Бош вазири Сапар Исаковни қабул қилди.

Шавкат Мирзиёев Сапар Исаковни Қирғизистон Республикаси Бош вазири лавозимига тайинлангани билан табриклади.

Ўз навбатида Сапар Исаков Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга давлат ташрифи юксак аҳамиятга эгалигини таъкидлади ва мазкур ташриф давлатларимиз ўзаро манфаатли ҳамкорлигида янги босқични бошлаб берганини қайд этди.

Учрашувда ташриф якунлари бўйича эришилган келишувлар, имзоланган ҳужжатлар икки халқ ўртасидаги азалий дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини ҳар томонлама мустаҳкамлашга хизмат қилишига ишонч билдирилди.

Учрашув доирасида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қирғизистон Республикаси Ҳукумати ўртасида Ўзбекистон Республикасининг чегараолди вилоятлари ҳокимлари ва Қирғизистон Республикаси ҳукуматининг чегараолди вилоятларидаги ваколатли вакиллари Кенгашини ташкил этиш тўғрисида англашув меморандуми имзоланди.    

2 787






Все о погоде - Pogoda.uz