Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов 23-апрель куни давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов 23 апрель куни давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди.

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов кутиб олди.

Олий даражадаги учрашувлар ва музокараларда кўп қиррали Ўзбекистон – Туркманистон муносабатларини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалалари, долзарб минтақавий ва халқаро муаммолар муҳокама қилиниши режалаштирилган.

Ташриф дастурида давлат раҳбарларининг Тошкент шаҳридаги Ашхобод боғининг очилиш маросимида иштирок этиши кўзда тутилган.

Ушбу маскан мамлакатларимиз ва халқларимиз ўртасидаги дўстлик ва яқин қўшничилик муносабатларининг ёрқин рамзларидан бирига айланиши кутилмоқда. Шунингдек, чегарадош Хоразм вилоятига ташриф ҳам режалаштирилган.

Ташриф доирасида Ўзбекистон ва Туркманистон етакчи иқтисодий тузилмаларининг бизнес-форуми бўлиб ўтади.

Музокаралар якуни бўйича давлат раҳбарларининг Қўшма баёноти қабул қилиниши, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт- коммуникация, таълим ва спорт соҳаларида икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қаратилган салмоқли ҳужжатлар тўплами имзоланиши кутилмоқда.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туркманистон Президенти Тошкентга етиб келди