ЎзА Ўзбек

14.12.2017 12:55 Чоп этиш версияси

Сооранбай Жээнбеков Қирғизистонга жўнаб кетди

Сооранбай Жээнбеков Қирғизистонга жўнаб кетди Расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлган Президент Сооранбай Жээнбеков бугун Қирғизистонга жўнаб кетди.

Аввал хабар қилинганидек, ташрифнинг асосий тадбирлари 13 декабрь куни бўлиб ўтди.

Олий мартабали меҳмон Мустақиллик ва эзгулик монументи, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳайкали пойига гул қўйди.

Кўксарой қароргоҳида бўлиб ўтган музокараларда Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникациялари ва маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш, давлат чегараларини делимитация қилиш борасидаги ишларни якунига етказиш, янги ўтказиш пунктлари очиш ва уларнинг самарали фаолият юритишини таъминлаш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди, қатор ҳужжатлар имзоланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон Республикаси Президенти Сооранбай Жээнбековни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида кузатиб қўйди.

Аъло Абдуллаев (сурат), ЎзА
9 439