Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 15 март куни Остона шаҳрида ўтган Марказий Осиё давлат раҳбарларининг биринчи маслаҳат учрашувида иштирок этди.

Остона, 15 март. ЎзА махсус мухбири Абу Бакр Ўрозов хабар қилади.

Маълумки, давлатимиз раҳбари 2017 йил 10 ноябрь куни БМТ шафелигида Самарқанд шаҳрида ўтган "Марказий Осиё: ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик" мавзусидаги халқаро конференцияда мазкур учрашувни ўтказиш таклифини илгари сурган эди. Ўшанда бу ташаббусни минтақадаги барча давлатлар ва халқаро ташкилотлар қўллаб-қувватлаган ва Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев биринчи учрашувни Остонада ўтказишни таклиф қилганди.

Олий даражадаги учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев, Қозоғистон Республикаси Президент Нурсултон Назарбоев, Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбеков, Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон, Туркманистон Республикаси Мажлиси раиси Акжа Нурбердиева иштирок этди.

Учрашувни Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев очди.

Саммитда минтақа мамлакатлари ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий ва гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш, хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди. Минтақа мамлакатлари давлат раҳбарлари яқин йилларда бу каби таркибда йиғилмагани, бугунги йиғилиш истиқболдаги ҳамкорликнинг муҳим пойдевори бўлиши қайд этилди.

Таъкидландики, Марказий Осиё нафақат географик ва геосиёсий, балки қадриятлари муштарак ягона маданий макондир. Шу нуқтаи назардан мамлакатларимиз ўртасида минтақалараро ҳамкорлик масаласига алоҳида эътибор қаратиш зарур. Бу Марказий Осиёда барқарор ривожланишни таъминлаган ҳолда, мамлакатларимиз ҳудудларининг саноат, инвестиция ва интеллектуал соҳалардаги салоҳиятини тўла ишга солиш имконини беради.

Учрашувда минтақа мамлакатлари ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантиришга доир кенг кўламли масалалар кўриб чиқилди.

Марказий Осиё мамлакатлари халқларини кўп минг йиллик қардошлик ва яхши қўшнилик ришталари боғлаб туради. Тарих, дин, умумий маданият ва анъаналар бирлаштиради. Минтақамизда дунё тамаддуни ривожига улкан таъсир кўрсатган ноёб маданият ва тараққиёт анъаналари мавжуд бўлиб, бу Марказий Осиё мамлакатларининг умумий келажаги, барқарор ривожланиши ва фаровонлигини таъминлашда мустаҳкам пойдевор бўла олади.

Кейинги йилларда минтақа давлатлари яхши қўшнилик ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик тамойиллари асосида савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар соҳаларда, хавфсизлик ва барқарорлик масалаларида ўз салоҳиятини намоён этмоқда. Марказий Осиёни барқарор, иқтисодий ривожланган ва юксак тараққий этган минтақага айлантириш йўлида собитқадам бўлмоқда. Давлатлар умумминтақа манфаатларидан келиб чиқиб чегара, сувдан фойдаланиш, транспорт ва савдо сингари ўткир масалаларга самарали ечим топмоқда.

Жумладан, бир неча йиллардан буён муаммоли масала сифатида қараб келинган Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркманистон давлат чегараларининг туташган нуқтаси ҳудуди ҳақида шартнома имзоланди. Ўзбекистон ва Қирғизистон ўз чегараларининг 85 фоизи юзасидан келишувга эришди. Транспорт соҳасидаги ҳамкорлик борган сари кенгаймоқда. Тожикистон билан тўғридан-тўғри авиа, темир йўл ва автомобиль қатнови тикланди. Амударёдан ўтадиган Туркманобод – Фороб янги темир ва автомобиль йўли кўприклари ишга туширилди. Ўзбекистон – Қирғизистон – Хитой темир йўли қурилиши бўйича келишувга эришилди.

Ўзбекистон томонининг ташаббуси билан минтақа мамлакатлари ишбилармон доиралари ҳамда етакчи корхоналари вакиллари иштирокида кўплаб учрашувлар ўтказилди. Бу иқтисодий алоқаларни сезиларли равишда фаоллаштириш ва ўзаро савдо ҳажмини ошириш имконини берди. Ўзбекистоннинг минтақа мамлакатлари билан товар айланмаси ўртача 20-30 фоизга ўсди.

Ўзбекистон Марказий Осиёнинг барча давлатлари билан умумий чегарага эга. Мамлакатимиз тараққиётининг чегараларимиз хавфсизлигидан сув
ресурсларини оқилона тақсимлашгача бўлган барча муҳим ҳаётий масалаларини ҳал этиш минтақа давлатлари билан маносабатларимизга бевосита боғлиқ. Транспорт-коммуникация ва энергетика соҳаларидаги йирик минтақавий лойиҳаларни қўшни мамлакатлар билан фаол ҳамкорлик қилмасдан, уларнинг юксак даражада интеграциялашувини таъминламасдан амалга ошириб бўлмайди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади.

Rasmiy 05.jpg

Давлатимиз раҳбари тинчлик, хавфсизлик ва барқарор ривожланишни таъминлаш, шунингдек, минтақавий ва халқаро ҳамкорликни кенгайтиришда Марказий Осиё давлатларининг ўзаро англашувга асосланган муносабатлари ҳал қилувчи ўрин тутишини қайд этди. Энергетик салоҳият, табиий ресурслар, транспорт-коммуникация имкониятларига эга Марказий Осиё улкан геосиёсий аҳамият касб этиши, бу минтақадаги жараёнлар бутун Евроосиё континенти барқарорлигига таъсир кўрсатишини таъкидлади.

Бу борада мунтазам мулоқотни йўлга қўйиш, умумминтақавий муаммоларга биргаликда ечим топиш мақсадида Марказий Осиё давлат раҳбарларининг маслаҳат учрашувини доимий ўтказиш эндиликда анъанага айланиши керак.

Хавфсизлик масалалари муҳокама қилинар экан, бугунги кунда минтақанинг барча мамлакатлари терроризм, диний экстремизм, трансмиллий жиноятчилик ва наркотрафик таҳдидларига дуч келаётгани қайд этилди.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Марказий Осиё давлат раҳбарларининг кейинги маслаҳат учрашувини 2019 йил Наврўз арафасида Тошкентда ўтказиш тўғрисидаги таклифи саммитнинг барча иштирокчилари томонидан қизғин қўллаб-қувватланди.

Оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашувда Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев Марказий Осиё давлат раҳбарларининг илк маслаҳат учрашуви самарали ва ишчан руҳда ўтгани, бундай самитлар ҳамкорликни янада ривожлантиришга хизмат қилишини таъкидлади.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Марказий Осиё давлат раҳбарларининг Биринчи маслаҳат учрашуви