ЎзА Ўзбек

07.03.2018 12:25 Чоп этиш версияси

Шавкат Мирзиёев Россия Президентига ҳамдардлик билдирди

Шавкат Мирзиёев Россия Президентига ҳамдардлик билдирди Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хмеймим аэродромида Ан-26 ҳарбий-транспорт самолёти қулаши оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга ҳамдардлик мактуби йўллади. Давлатимиз раҳбари марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати хабар берди.


10 876