Президентимиз Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикасига жорий йил январь ойида ташриф буюрган эди. Орадан ўн бир ой ўтиб давлатимиз раҳбари яна Оролбўйига келди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикасига жорий йил январь ойида ташриф буюрган эди. Орадан ўн бир ой ўтиб давлатимиз раҳбари яна Оролбўйига келди. Ўтган давр мобайнида Президентимиз раҳнамолигида ушбу ҳудудда амалга оширилган оламшумул ишлар аҳоли кайфиятини кўтариб, уларни янги марралар сари илҳомлантирмоқда.

ЎзА мухбири уларнинг айримлари билан суҳбатлашди.

Абдулла Каримов, Элликқалъа туманидаги «Сорибий лимонария» хусусий корхонаси раҳбари:

– Давлатимиз раҳбари жорий йилнинг январь ойида Қорақалпоғистонга ташрифи чоғида берган топшириқлар ижросини кўриб, қалбимизда миннатдорлик ва ифтихор туйғуси жўш урмоқда.

Жорий йил сентябрь ойида корхонамиз ишга тушди. Корхонада тиббий муолажалар учун кислород ишлаб чиқарилади. Бугун мамлакатимизда тадбиркорлар учун кенг имкониятлар яратилмоқда. Айниқса, Президентимизнинг ташаббуси билан яратилган қулайликлар бизни янги марралар сари илҳомлантирмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг тадбиркорликка тўсиқ бўлиш давлат сиёсатига қарши туриш билан баробар, деган сўзларини ҳар бир тадбиркорлик субъекти пештоқига осиб қўйса арзийди.

Дилфуза Хўжанова, Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги Чимбой тумани бўлими шуъба мудири:

– Президентимизнинг туманимизга ташрифи доирасида мактабгача таълим муассасалари фаолияти билан танишгани соҳага қаратилаётган катта эътиборнинг яна бир ифодаси бўлди. Давлатимиз раҳбари ўзининг чиқишларида нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича кўп бора таъкидламоқда.

Давлатимиз раҳбарининг "Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш учун анъанавий таълим хизматлари билан бир қаторда таълим олишнинг сифатли ва оммабоп муқобил имкониятларини яратадиган таълим хизматлари кўрсатиш бозорини жадал ривожлантириш кўзда тутилган. Бугун бу борада кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Энг асосийси, сифатли таълим ва тарбия тизими йўлга қўйилмоқда.

Инжигул Ўтарова, уй бекаси:

– Шавкат Мирзиёевнинг Президентлик лавозимига киришганига мана бир йил бўлди. Ўтган шу вақт давомида кенг кўламли ишлар амалга оширилганини ҳаётимизда ҳис қилиб турибмиз, оммавий ахборот воситалари орқали танишиб бораяпмиз.

Президентимиз ўзлари бош бўлиб, халқ билан мулоқот қилмоқда, аҳоли дардини эшитиб, уларнинг муаммоларига ечим топмоқда. Биргина Нукус шаҳрида амалга оширилган ишларни санаб адоғига етиб бўлмайди. Бугун шаҳар бутунлай ўзгариб кетди.

Олис Мўйноқ туманида яшайдиган қариндошларимиз билан гаплашганимизда Президентимиз ўз сўзининг устидан чиқиб, у ерга тоза ичимлик суви олиб борганини фахр ва чуқур миннатдорлик билан тилга олади. Бу каби эзгу ишларни кўплаб келтиришимиз мумкин.

Гулжаҳон Сеитназарова, “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони соҳибаси:

– Президентимиз БМТ Бош ассамблеясининг 72-сессиясида Орол муаммосини яна бир бор дунё жамоатчилиги олдига баралла олиб чиқди.

Орол минтақамиз ва бутун халқаро ҳамжамиятнинг оғриқли ва долзарб масаласидир. Давлатимиз раҳбари БМТ юксак минбарида Орол денгизининг харитасини кўрсатиб сўзлаган нутқини, айниқса, биз, Қорақалпоғистон аҳли катта ҳаяжон билан кузатдик.

Бу Президентимизнинг қорақалпоқ эли ва заминига нақадар катта самимият билан муносабатда эканини яна бир бор намоён этди. Биз, ҳар биримиз давлатимиз раҳбарининг ташаббусларига доимо «лаббай», деб жавоб бериб, мамлакатимиздаги улкан ўзгаришлар жараёнининг фаол иштирокчиси бўлмоғимиз даркор.

Бекмурза Сайитжонов, Чимбой тумани имом хатиби:

- Президентимиз Шавкат Мирзиёев жорий йил 21 апрель ва 1 сентябрь кунлари Ҳазрати Имом (Хастимом) мажмуасига ташриф буюриб мамлакатимизда муқаддас динимизни, уламоларимизнинг бой меросини ўрганиш, тарихий обидаларни асраб-авайлашга алоҳида эътибор қаратилаётганини яна бир бор ўзларининг мисолларида кўрсатди.

Бугун Самарқандда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ташкил этилмоқда, Тошкентда Ислом цивилизацияси маркази бунёд этилмоқда, Шеробод туманидаги Абу Исо Муҳаммад Термизий, Қарши туманидаги Абул-Муъийн Насафий зиёратгоҳлари ва бошқа қадамжоларда қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилмоқда.

Давлатимиз раҳбари зиммамизга ўта масъулиятли вазифалар қўймоқда. Жиноятларга қарши курашишда диний соҳа вакилларини жонбозлик кўрсатишга, ёшларнинг «оммавий маданият» ва бошқа зарарли, дунёқарашимиз ва турмуш тарзимизга тўғри келмайдиган оқимлар хавфидан асрашда фаол иштирок этишга чақирмоқда.

Биз давлатимиз раҳбари амалга ошираётган ислоҳотларда фаол иштирок этиш, ёшларда Ватанга муҳаббат, она заминга садоқат туйғуларини мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшиш учун бор куч-ғайратимизни ишга соламиз.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикасида: аҳоли қандай фикр билдирмоқда? (янгиланди)