ЎзА Ўзбек

15.11.2018 Чоп этиш версияси

Шавкат Мирзиёев Қўнғирот туманидаги оилавий поликлиникага борди

Шавкат Мирзиёев Қўнғирот туманидаги оилавий поликлиникага борди
Қорақалпоғистон Республикасида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишга алоҳида эътибор қаратилиб, янги замонавий тиббиёт муассасалари бунёд этилмоқда, мавжудлари реконструкция қилинаётир.

Бу борада Оролбўйи аҳолисига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини янада яхшилаш мақсадида амалга оширилаётган 2017-2018 йилларга мўлжалланган инвестиция дастури муҳим аҳамият касб этмоқда. Жумладан, мазкур дастур асосида 36 объектда 84 миллиард сўмликдан зиёд ишлар бажарилди, 2,8 миллион АҚШ долларилик замонавий тиббий асбоб-ускуналар келтирилди. 2365 шифокор Тошкент врачлар малакасини ошириш институти, 53 нафар шифокор хорижда малакасини оширди. 72 замонавий автотранспорт воситаси олиб келинди. 

“Қўнғирот” овул фуқаролар йиғинидаги 23-қишлоқ оилавий поликлиникаси ҳам жорий йилда реконструкция қилинди. УТТ, ЭКГ, биокимёвий анализатор каби замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминланди. 

«Қўнғирот», «Шуманай”, «Қангли» овул фуқаролар йиғинлари аҳолисига хизмат кўрсатадиган поликлиникада 6 олий маълумотли, 5 тор доирадаги хирург, стоматолог, терапевт, педиатр, акушер-гинеколог каби 48 нафар мутахассис ишламоқда. Бир кунда 100 кишига хизмат кўрсатаётган тиббий муассасада аҳоли учун барча шароитлар яратилган. 

Поликлиникада 5 ўринли стационар ва тез тиббий ёрдам кўрсатиш шохобчаси ташкил этилган. Аёллар маслаҳатхонаси, ўсмир-қизлар хонаси, ижтимоий дорихона, фитобар аҳоли хизматида. 

Президент Шавкат Мирзиёев аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш борасидаги ишлар изчил давом эттирилишини, айниқса, хотин-қизлар ва болалар соғлиги учун барча шароит яратилишини таъкидлади. 

5dc8c958-70c3-4ba2-b58e-4843ec4e09d7.jpg
759da011-d098-3657-7507-cbf0a974492f.jpg

aaf97c05-2d30-bb24-d087-fd0046f9b3b7.jpg


6 151
Зиёдулла Жонибеков, ЎзА