ЎзА Ўзбек

30.04.2019 Чоп этиш версияси

Шавкат Мирзиёев: Бойликларимизни халқимизнинг манфаатлари учун ишлатишимиз керак

Шавкат Мирзиёев: Бойликларимизни халқимизнинг манфаатлари учун ишлатишимиз керак

Президентимиз Сариосиё туманидаги “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятига қарашли Шарғун кўмир конида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 7 мартдаги “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамиятини бошқариш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Унда “Ўзбеккўмир” АЖ бошқарув тизимини янада такомиллаштириш, унинг фаолияти самарадорлигини ошириш, корпоратив бошқарувнинг замонавий усуллари жорий этилишини ҳамда кўмир саноатини келгусида барқарор ва мувозанатли ривожлантиришга йўналтирилган долзарб вазифаларни амалга оширишга қаратилган ишларнинг мувофиқлаштирилишини таъминлаш, шунингдек, 2019-2023 йилларда иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолининг кўмир маҳсулотларига бўлган талабини қодиришга алоҳида эътибор қаратилган. 

Бугунги кунда мамлакатимизда энергетика соҳасини изчил ривожлантириш, энергия манбаларини диверсификация қилиш, аҳоли ва ташкилотларга бир неча турдаги энергия етказиб бериш чоралари кўрилмоқда. 

Бугунги кунда Шарғун кўмир конида Хитой давлати билан ҳамкорликда 2017-2020 йиллар давомида 105,5 миллион долларлик лойиҳани амалга ошириш ишлари бажарилаётир. Шундан 15,7 миллион доллари “Шарғункўмир” акциядорлик жамиятининг, 89,8 миллион доллари эса Хитой Эксимбанкининг кредит маблағидир. Мазкур лойиҳа тўлиқ ишга тушгач 2021 йилдан бошлаб бир йилда 900 минг тонна тошкўмир қазиб олинади. 600 та иш ўрни яратилади. “Ўзбекэнерго” АЖнинг Янги-Ангрен ва Ангрен иссиқлик электр станциялари, цемент заводлари, аҳоли ва бошқа истеъмолчиларга тошкўмир етказиб бериш кўпаяди. 

2314fb2b-da5b-c90e-fde5-58fe4a4d6f37.jpg

Мамлакатимиздаги қазилма бойликлари ичида иқтисодий салоҳияти жиҳатидан кўмир ҳам алоҳида ўрин тутади. Сурхондарё вилоятининг қатор туманларида мазкур маҳсулотнинг турли хили қазиб олинмоқда. Шарғун кўмир кони кўмир сифатининг юқорилиги, захиранинг кўплиги билан бошқа кўмир конларидан ажралиб туради. Бу ерда айни пайтда коннинг асосий захирасига қараб тоғ этагидан йўл очиб борилмоқда. Бугунги кунгача 2 километру 216 метр масофада қазиш ишлари бажарилди. Яна 1,5 километр ер ости қазилгандан сўнг, 33 миллион тонналик асосий кўмир захирасига етиб борилади. 

Давлатимиз раҳбарига Сурхондарё вилоятида тошкўмир қазиб чиқаришни ривожлатиришнинг асосий йўналишлари ҳақида маълумот берилди. 

3a90c5e6-fb1d-6c61-ab0d-e83be30e5bd1.jpg

Шу ернинг ўзида “Шарғункўмир” акциядорлик жамиятини модеризация қилиш инвестицион лойиҳаси, Бойсун тошкўмир ва Шеробод туманидаги Кугитан конларида кўмир қазиб чиқаришни ташкил этиш, Сариосиё тумани ва Шарғун шаҳарчасини 2019-2020 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш лойиҳалари тақдимоти ҳам ўтказилди. 

- Бундай кўмир ҳеч қаерда йўқ. Бундай лойиҳалар бизга жуда керак. Ер ости бойликларимизни халқимизнинг манфаатлари учун ишлатишимиз зарур, деди давлатимиз раҳбари. 

9c1e9b1f-f00e-eb0f-1187-7bdd2a77cfa6.jpg

Мазкур лойиҳани қисқа муддатда ва сифатли амалга ошириш, кончиликни янада ривожлантириш, соҳа учун мутахассислар тайёрлаш зарурлиги, Шарғун шаҳарчани бутунлай янгидан қуриш, сув омбори барпо этиш, бу ерда чорвачиликни ривожлантириш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берди.

c4af6232-3685-da15-9b35-7f3098582276.jpg

5a3c0bb8-46d9-d4a0-961c-fa537977e98b.jpg


6 352
Умар Асроров, ЎзА