Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

19.05.2017 23:13 Чоп этиш версияси

Шавкат Мирзиёев "Аваза"да дам олаётган ўзбекистонлик болалар билан учрашди

Шавкат Мирзиёев "Аваза"да дам олаётган ўзбекистонлик болалар билан учрашди Туркманбоши, 19 май. ЎзА махсус мухбири Абу Бакир Ўрозов хабар қилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистонга амалий ташрифи давомида "Аваза" миллий сайёҳлик зонасининг "Камалак" болалар кўнгилочар боғида ўзбекистонлик болалар билан учрашди.

Жорий йилнинг май ойи бошида Президентимиз Шавкат Мирзиёев билан Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг телефон орқали мулоқотида Туркманистон Президенти Каспий соҳилидаги болалар соғломлаштириш марказлари ўзбекистонлик болаларни қабул қилишга тайёрлигини билдирган эди.

Мазкур таклифга биноан Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий ва Хоразм вилоятларидан 100 нафар бола “Даянч” болалар соғломлаштириш марказига юборилди. Шавкат Мирзиёев болалар билан дам олиш таассуротлари, туркманистонлик тенгдошлари билан дўстлик муносабатлари тўғрисида суҳбатлашди, соғломлаштириш марказида яратилган шароитлар билан танишди. Болаларга совғалар берди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга амалий ташрифи давом этмоқда. 

Ёлқин Шамсиддинов (сурат), ЎзА
22 512






Все о погоде - Pogoda.uz