Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

11.02.2017 14:12 Чоп этиш версияси

Шавкат Мирзиёев: асосий мақсадимиз – жамиятимизда адолат тамойилини мустаҳкамлаш

Шавкат Мирзиёев: асосий мақсадимиз – жамиятимизда адолат тамойилини мустаҳкамлаш Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президентининг Сурхондарё вилоятидаги Халқ қабулхонасини бориб кўрди.

Президентимиз ташаббуси билан фуқароларнинг давлат органларига мурожаат қилиши, мақсад-муддаолари амалга оширилишини таъминлайдиган тизим яратилмоқда. 2017 йил мамлакатимизда Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили, деб эълон қилингани, давлатимиз раҳбарининг 2016 йил 28 декабрдаги «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони қабул қилингани ана шу мақсадга хизмат қилмоқда.

Мазкур фармонга мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида, шунингдек, ҳар бир туман ва шаҳарда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ташкил этилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Сурхондарё вилоятидаги Халқ қабулхонасида ҳам фуқаролар учун барча қулайлик яратилган. Мурожаатларни қабул қилиш, тиббиёт, она ва бола хоналарида зарур шароитлар ташкил этилган. Қабулхона ҳуқуқий адабиётлар, зарур маълумотлар ва ахборот технологиялари билан таъминланган.

Қабулхонага кираверишда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг «Инсонларнинг дарду ташвишларини ўйлаб яшаш – одамийликнинг энг олий мезонидир», деган сўзлари битилган. Муассаса фаолияти ана шу мезон асосида йўлга қўйилган. Қабулхона Ат-Термизий майдони, 2-уйда жойлашган.

Халқ қабулхоналарини ташкил этишдан мақсад – жамиятимиздаги адолат пойдеворини янада мустаҳкамлашдир, деди Президентимиз. Ҳоким ва мутасадди раҳбарлар бу ерда халқ билан мулоқот қилиши, ҳар бир мурожаат ечимини топиши керак. Аҳолини қийнаётган масалаларни таҳлил қилиш орқали қонун ҳужжатларини такомиллаштириб борамиз.

Сарвар Ўрмонов (сурат), ЎзА
9 381






Все о погоде - Pogoda.uz