Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

21.09.2017 12:05 Чоп этиш версияси

ШҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдан ташқари мажлиси бўлиб ўтди

2017 йилнинг 20 сентябрь куни Нью-Йорк шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдан ташқари мажлиси бўлиб ўтди, дея хабар беради Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг расмий сайти.

ШҲТнинг Остона шаҳрида бўлиб ўтган саммитидан кейинги биринчи мажлис Хитой ташқи ишлар вазири Ван И раислигида ўтказилди ва унда ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари Сушма Свараж (Ҳиндистон), Ҳаважа Моҳамад Асиф (Покистон), Эрлан Абдилдаев (Қирғизистон), Қайрат Абдраҳмонов (Қозоғистон), Сергей Лавров (Россия), Сирожиддин Аслов (Тожикистон) ва Абдулазиз Камилов (Ўзбекистон) иштирок этди. Мажлис давомида ШҲТни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари Ҳиндистон ва Покистоннинг ташкилотга тенг ҳуқуқли аъзо сифатида қўшилишлари нуқтаи назаридан муҳокама қилинди ва халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб жиҳатлари юзасидан фикр алмашилди.

Вазирлар ШҲТнинг БМТ ва бошқа кўп томонлама ташкилотлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш истиқболларини ҳам кўриб чиқдилар.

Мажлис якунларига кўра Кенгашнинг ахбороти ва ташкилотнинг жорий фаолиятига доир масалалар юзасидан қатор қарорлари қабул қилинди.

3 055






Все о погоде - Pogoda.uz