ЎзА Ўзбек

05.06.2019 10:06 Чоп этиш версияси

Самимий қутловлар

Самимий қутловлар

Рамазон ҳайити муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига хорижий мамлакатлар давлат ва ҳукумат раҳбарларидан табрик мактублари келмоқда. Уларда Президентимизга соғлик ва муваффақиятлар, мамлакатимиз халқига тинчлик-осойишталик ва равнақ тилаб, эзгу истаклар изҳор этилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизматининг маълум қилишича, қуйидагилар Шавкат Мирзиёев номига ўз табрикларини йўллаган:

Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трамп

Америка Қўшма Штатлари Давлат котиби Майк Помпео

Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси

Эрон Ислом Республикаси Президенти Ҳасан Руҳоний

Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги Подшоҳи Абдулла Иккинчи

Қувайт Давлати Амири Сабоҳ ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ

Ўмон Султони Қобус бин Саид

Сингапур Республикаси Президенти Ҳалима Ёқуб

Сингапур Республикаси Бош вазири Ли Сянь Лун

Жибути Республикаси Президенти Исмоил Умар Гелле

Афғонистон Ислом Республикаси Ҳукумати Ижроия кенгаши раиси Абдулла Абдулла.

Қутловлар келиши давом этмоқда.

ЎзА
10 451