Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

20.09.2017 20:06 Чоп этиш версияси

Россия Федерацияси делегацияси ташрифи

Ўзбекистон томонининг таклифига биноан Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши Котиби Н.Патрушев бошчилигидаги Россия делегацияси мамлакатимизга ташриф буюрди.

Ташриф доирасида 2017 йил 20 сентябрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгашлари аппаратлари ўртасида навбатдаги маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди.

Музокаралар чоғида томонлар Ўзбекистон ва Россия ўртасида хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилди. Жумладан, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва божхона органлари, фавқулодда вазиятлар вазирликлари ўртасидаги ўзаро алоқалар, шунингдек, ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорликни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини кўриб чиқдилар. Минтақавий ва халқаро хавфсизликнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Томонлар жорий йилнинг 4-5 апрель кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерациясига давлат ташрифи доирасида эришилган келишувларни ўз вақтида амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.

Ташриф доирасида Россия делегациясининг Самарқанд шаҳридаги тарихий-маданий ёдгорликлар, диққатга сазовор жойлар билан танишиши, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтириб, Буюк Йўлбошчимиз қабрига гул қўйиши кўзда тутилган.

ЎзА
1 950






Все о погоде - Pogoda.uz