Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

11.02.2017 12:05 Чоп этиш версияси

Президентимиз Термиз шаҳрида қурилаётган янги кутубхона биноси ва Санъат саройини бориб кўрди

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Адиб Собир Термизий номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази ва муҳташам Санъат саройи мажмуаси қурилиши билан танишди.

Халқимиз, айниқса, ёш авлод маданиятини юксалтириш, маънавиятини бойитиш мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг устувор йўналишини ташкил этади.

Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 12 январдаги “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойиши бу борадаги ишларни янги босқичда давом эттиришда дастуриламал бўлмоқда.

Лойиҳа қиймати 7 миллиард 600 миллион сўмни ташкил этадиган ушбу замонавий ахборот-кутубхона маркази 223 мингдан ортиқ китоб фондига эга бўлади. Унда махсус хоналар, мутолаа заллари барпо этилаётир. Унинг фойдаланишга топширилиши вилоят ёшлари салоҳиятини юксалтириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини янада ошириш, изланувчан ўқувчилар ва талабаларнинг илмий-оммабоп, бадиий, тарихий, тарбиявий-маърифий адабиётларга бўлган эҳтиёжини қондиришга хизмат қилади.

Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг 2015 йил 22 майдаги қарорига мувофиқ барпо этилаётган Санъат саройи миллий меъморлик ва замонавий архитектура ечимларини ўзида мужассам этади. Мураккаб конструкцияли, ноёб қурилиш материалларидан фойдаланган ҳолда бунёд этилаётган 700 ўринли Санъат саройи ва 1,5 минг ўринли амфитеатрда пардозлаш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу мажмуани Наврўз байрамига қадар фойдаланишга топшириш режалаштирилган.

Давлатимиз раҳбари мажмуа қурилиши билан танишар экан, унда аҳолининг маданий дам олиши учун барча қулайликлар яратиш, иншоотни замонавий жиҳозлаш бўйича зарур кўрсатмалар берди.

Дилшод Каримов, ЎзА
4 558






Все о погоде - Pogoda.uz