Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

03.02.2017 16:40 Чоп этиш версияси

Президентимиз Шавкат Мирзиёев янги қурилаётган метро йўналиши билан танишди

Президентимиз Шавкат Мирзиёев янги қурилаётган метро йўналиши билан танишди Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент метрополитенининг Сергели йўналишида олиб борилаётган қурилиш ишлари билан танишди.

Президентимиз ташаббуси билан транспорт соҳаси, жумладан, метрополитенни янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мамлакатимиз транспорт тизимида муҳим ўринга эга Тошкент метрополитени аҳолига янада кенг қулайликлар яратиш, йўловчиларни ташиш хавфсизлигини таъминлаш ва уларга хизмат кўрсатиш маданиятини юксалтириш борасида самарали ишларни амалга оширмоқда. Чилонзор, Ўзбекистон ва Юнусобод линияларидан иборат Тошкент метрополитени бугун пойтахтимиз аҳли ва меҳмонларига самарали транспорт хизмати кўрсатиб келмоқда.

Метрополитеннинг Сергели йўналиши аввалгиларидан фарқли тарзда ер устидан ўтади. Қурилиш ишлари 2017-2020 йилларга мўлжалланган мазкур йўналишнинг узунлиги 7,1 километрни ташкил этади. У тўлиқ ишга тушиши билан бир йилда 14 миллиондан ортиқ йўловчига хизмат кўрсатиш мўлжалланган.

Давлатимиз раҳбари қурилиш ишлари билан танишар экан, бу лойиҳа Ўзбекистон тарихида ягоналигини алоҳида таъкидлади. Аҳолига янада қулайлик яратиш мақсадида бекатлар устининг ёпиқ бўлиши, поездлар қатновида узилишлар бўлмаслиги кераклигини қайд этиб ўтди.

Умар Асроров, Фарҳод Қурбонбоев (сурат), ЎзА
4 093






Все о погоде - Pogoda.uz