Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

03.02.2017 17:34 Чоп этиш версияси

Президентимиз Шавкат Мирзиёев "Тошкент металлургия заводи" қурилиши билан танишди

Президентимиз Шавкат Мирзиёев "Тошкент металлургия заводи" қурилиши билан танишди Президентимиз Шавкат Мирзиёев пойтахтимизнинг Сергели туманида бунёд этиладиган «Тошкент металлургия заводи» хорижий корхонаси қурилиш лойиҳаси билан танишди.

Лойиҳа қиймати 278 миллион еврони ташкил этган мазкур корхонанинг таъсисчиси Буюк Британиянинг "Quality Trade Supplies L.P." компанияси ҳисобланади.

Умумий ер майдони 100 гектардан иборат бўлган корхонанинг қурилиш ишларини йигирма тўрт ойда якунлаш режалаштирилган. Заводга Италия, Германия, Австрия каби давлатларда ишлаб чиқарилган илғор ва замонавий ускуналар келтирилади. Корхонада автомобилларга кузов ишлаб чиқариш учун металл листлар, қурилишда ишлатиладиган турли металл черепицалар, профнастил ҳамда маиший техникалар учун металл листлар тайёрланади. Корхона тўлиқ қувватда ишга туширилгач, 1000 дан зиёд иш ўрни яратилиши кутилмоқда.

Президентимиз ушбу корхона қурилиши бошланиши билан танишди. Мазкур металлургия заводининг мамлакатимиз иқтисодиёти ривожидаги ўрнига тўхталиб, бу ерда ишлайдиган мутахассислар тайёрлашга алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлади. Пудратчи ва қурувчилар билан суҳбатлашди, ушбу масъулиятли ишда уларга муваффақиятлар тилади.

Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети, Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети ва соҳага ихтисослашган касб-ҳунар коллежларида мазкур корхона учун мутахассислар тайёрлаш кўзда тутилган.

Зиёдулла Жонибеков, Фарҳод Қурбонбоев (сурат), ЎзА
5 587






Все о погоде - Pogoda.uz