Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

09.09.2017 18:16 Чоп этиш версияси

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга жўнаб кетди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоевнинг таклифига биноан 9 сентябрь куни Остона шаҳрига жўнаб кетди.

Аввал хабар қилинганидек, давлатимиз раҳбари Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Фан ва технологиялар бўйича биринчи саммитида иштирок этади.

Президентимиз ташриф доирасида Остона шаҳрида "EXPO – 2017" халқаро ихтисослашган кўргазмасининг расмий ёпилиш маросимида иштирок этиши ҳамда хорижий делегациялар раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказиши режалаштирилган.

ЎзА
4 755






Все о погоде - Pogoda.uz