Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Асака туманида «Сабо ҳамкор» МЧЖ томонидан гидропоника усулида барпо этилган замонавий иссиқхоналар билан танишди.

Президентимиз ташаббуси билан жаҳон бозори конъюктураси талабидан келиб чиқиб мамлакатимиз экспорт салоҳиятини янада ошириш, ички бозорни йил давомида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлашни тизимли равишда ташкил этиш ва янги иш ўринлари яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Асака тумани «Қипчоқ» маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил этилган мазкур иссиқхона комплекси ушбу мақсадларга хизмат қилади. 

412ac6f4-704c-883c-5fa2-54baad10edba.jpg

Давлатимиз раҳбарининг ўтган йили 2 июнда Андижон вилоятига ташрифи давомида туманда замонавий иссиқхона ташкил этиш лойиҳаси тақдимоти ўтказилган эди. Шунга мувофиқ «Асака» банк туман филиалидан 1,5 миллион доллар маблағ ажратилиб, 5,8 гектар майдонда интенсив усулда банан ва помидор етиштирилувчи 2 та иссиқхона барпо этилди. Туркиянинг «Asya Modern Serachilik» компанияси билан тузилган шартномага асосан ушбу маблағ эвазига хориждан иссиқхона ускуналари олиб келинди. 
«Сабо ҳамкор» МЧЖ томонидан бу ерга қўшимча 500 минг доллар сарфланиб, умумий қиймати 2 миллион долларлик лойиҳа жорий йил март ойида тўлиқ ишга туширилди. 

Помидор кўчатлари экилган 1 гектарлик иссиқхонадан жорий йилда 300 тонна ҳосил олиш ва қўшни давлатларга экспорт қилиш мўлжалланмоқда. 2 гектарда ташкил этилган иссиқхонада 5 минг туп банан кўчати парваришланмоқда. Банандан биринчи мавсумда 250-300 тонна ҳосил олиш кутилмоқда. Лойиҳа амалга оширилиши натижасида бу ерда 40 дан ортиқ доимий иш ўрни яратилган. 

c9561b6c-908c-99a0-e138-c183624279e3.jpg

Президентимиз эксперимент тарзида банан етиштирилаётган иссиқхонани кўздан кечирди. Ушбу замонавий иссиқхона мажмуасини кенгайтириш, маҳсулотни қайта ишлаш ва сақлаш шароитини яратиш, ҳосилдорликни ошириш юзасидан тавсиялар берди. 

dd5ce382-591e-12f6-1722-61cabf33d3a1.jpg

Давлатимиз раҳбарига иссиқхоналарнинг компьютер орқали бошқарилувчи совутиш ва мўътадил иқлим яратувчи суғориш тизими ҳақида маълумот берилди. Замонавий технология иссиқхоналарга ўз вақтида керакли ҳарорат, минерал ўғит ва намлик беришни бошқаради. Иссиқхоналар тепасига очилиб-ёпилувчи тизим ўрнатилган бўлиб, у ҳам автоматик тарзда бошқарилади. Туркиялик ҳамкорлар кўчатлар парвариши ва жараённи назорат қилиб бориш учун агрономларни жалб қилган. Шунинг ҳисобига 2-3 ойда етиладиган помидор ҳосилини 1-1,5 ойда олиш, банандан эса икки йилда уч марта ҳосил етиштириш имкони яратилади. 
Шавкат Мирзиёев кам маблағ ва иш кучи сарфлаб юқори ҳосил олиш имконини берувчи бундай иссиқхоналар аҳолини йил давомида қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш ва экспорт ҳажмини оширишда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади. 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президентимиз Асака туманидаги замонавий иссиқхона мажмуасини бориб кўрди