Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 17 март куни Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпинга олий лавозимга қайта сайлангани муносабати билан табрик йўллади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 17 март куни Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпинга олий лавозимга қайта сайлангани муносабати билан табрик йўллади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати хабар қилди.

Давлатимиз раҳбарининг қутловида ХХР Раисининг қайта сайлангани ҳамда Бутунхитой халқ вакиллари йиғинининг 13-чақириқ биринчи сессиясида қабул қилинган тарихий қарорлар Хитойни ҳар томонлама ривожлантириш, халқаро сиёсий ва иқтисодий майдонда унинг нуфузли ва тараққий этган давлат сифатидаги ўрни ва аҳамиятини мустаҳкамлаш, глобал миқёсда, шу жумладан бизнинг минтақамизда барқарорлик ва хавфсизликни таъминлашга хизмат қилишига ишонч билдирилган.

Бугунги кунда мамлакатларимиз ўртасидаги дўстона муносабатлар, аввало ХХР Раисининг шахсий эътибори ва қўллаб-қувватлаши туфайли энг юксак – стратегик шериклик даражасига чиққани, амалда ҳар томонлама ўйланган ва ўзаро манфаатли хусусият касб этгани мамнуният билан қайд этилди.

Ҳукуматлар, вазирлик ва идоралар, ишбилармон, молиявий ва илмий доиралар ўртасидаги узоқ муддатли ва кўп қиррали ҳамкорлик фаол ривожланмоқда.

Биргаликдаги саъй-ҳаракатлар натижасида саноат, энергетика, транспорт-коммуникация, қишлоқ хўжалиги, банк-молия ва кўплаб бошқа соҳаларда йирик қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Мамлакатларимиз халқларини ҳар томонлама яқинлаштириш ва ўзаро англашувни чуқурлаштиришга хизмат қиладиган минтақалараро ва маданий-гуманитар алоқаларнинг тобора мустаҳкамланиб бораётгани таҳсинга сазовор, дейилган давлатимиз раҳбарининг қутловида.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президент Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпинга олий лавозимга қайта сайлангани муносабати билан табрик йўллади