Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

17.05.2018 02:36 Чоп этиш версияси

Президент Д.Трамп “Америка овози”нинг Ўзбекистонда аккредитация қилинганини юқори баҳолади

Президент Д.Трамп “Америка овози”нинг Ўзбекистонда аккредитация қилинганини юқори баҳолади Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот котиби АҚШ—Ўзбекистон музокараларининг натижаларига бағишланган брифингда маълум қилди.

voa-logo.pngШунингдек, Президент Д.Трамп “виждон маҳбуслари”нинг озод қилинганлиги, болалар меҳнатидан мунтазам фойдаланишнинг тугатилгани ва мажбурий меҳнат кўламини қисқартиришда эришилган сезиларли ютуқларни қайд этган. Президент Ш.Мирзиёевнинг Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ ҳолатни яхшилашга оид кенг ислоҳотлар дастурини мамнуният билан қарши олган. Давлат бошқарув тизимини такомиллаштириш ва ички барқарорликни таъминлашнинг асосий омили сифатида давлатнинг халқ олдидаги ошкоралиги ва ҳисобдорлигини ошириш бўйича Ўзбекистон Президентининг ташаббусини қўллаб-қувватлаб, АҚШ Ўзбекистонда инглиз тили бўйича таълим дастурларини амалга оширишда кўмак кўрсатишга тайёр эканлигини таъкидлаган.

“Америка овози”нинг Ўзбекистонда аккредитация қилинганлиги ва унинг Америка оммавий ахборот воситалари учун ушбу мамлакатда кенг имкониятлар яратишини юқори баҳолаган.

Эслатиб ўтамиз, “Америка овози” телерадиоси мухбири Навбаҳор Имомова бугунги Президентларнинг журналистлар билан қисқача бўлиб ўтган учрашувида Ўзбекистон раҳбари билан сўз алмашиб, Оқ уйда ўзбекча савол билан мурожаат қилган эди.

navbahor.jpg


ЎзА
9 757